RU

Последние новости

10:48Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:03ПСЖ «Бавария» етакчисини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:25Sofascore. Ҳожимат Эркинов ва унинг шериклари «Ал Айн»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  8 08:10Жаҳоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди (топ-10)  7 07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0 02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  2 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  3 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  5 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  12 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  6 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  3 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  14 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал"

"Сўғдиёна" клуби олий лиганинг дастлабки турида олий лигага қайтган "Машъал" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «МАШЪАЛ»
15 март. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, М.Муҳамедов.
Назоратчи: Г.Имомов.

“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 10 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 4 марта ғалаба қозонган ва 4 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 28:16. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 34, “Сўғдиёна” эса 16 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Ўтган йил “Машъал”, 2012 йил эса “Сўғдиёна” олий лигада иштирок этмаган. Шу сабабли бу жамоалар ўртасида сўнгги учрашувлар 2011 йил бўлиб ўтган. Ўша йил Муборакда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар вакили Тимур Айзатуловнинг голига Шуҳрат Муҳаммадиев жавоб берганди – 1:1. Жиззахда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар ғалаба қозонишган. Баҳодир Пардаев биринчи бўлимда икки бор “Машъал” дарвозасига гол урган. Иккинчи бўлимда Самандар Шодмонов (икки марта) ва Зафар Холмуродовнинг голлари муборакликларга иродали ғалабани тақдим этдганди – 3:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.08.2011 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:3
01.03.2009 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:0
12.04.2008 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:4
03.06.2006 «Сўғдиёна» - «Машъал» 0:1
25.10.2005 «Сўғдиёна» - «Машъал» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида уч бора “Машъал”дан устун келган. Битта учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 5та ҳолатда Муборак клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. “Сўғдиёна” мезбонлик қилган охирги 7 ўйинда фақат бир бор зафар қучган.

Тахмин: Ўйинда дуранг қайд этилиши мумкин. "Сўғдиёна" ўз мухлислари қаршисида фақат ғалаба учун ўйнайди, "Машъал" эса олий лигани соғинган. Сиз нима деб ўйлайсиз?


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика