RU

Последние новости

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  8 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.
«СЎҒДИЁНА» – «БУНЁДКОР»
1 июнь. Зомин. "Зомин" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, А.Эргашев
Назоратчи:
А.Ҳотамов.

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 8та ўйиндан 8тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 29 та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган йил биринчи турда Тошкентда ўтган баҳсда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучишган. Олександр Пишур учта тўп киритган, Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев бир мартадан гол уришган. Жавоб баҳсида Пишур ва Сардор Рашидов “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги тўрт учрашув:
08.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3
30.06.2008 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бу рақиб дарвозасига урилган ягона голни ўз майдонида урган. Ўша тўпни 2011 йилги мавсумда Артурос Фоменко киритганди. “Қалдирғочлар” сафардаги тўртта ўйинда ҳам ғалабага эришишган. “Бунёдкор”нинг сафардаги голлари сони 16та.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика