RU

Последние новости

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  246 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади? Новости

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади?

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида "Сўғдиёна" Жиззахда АГМКни қабул қилади.

Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда мазкур турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри, кўпчиликнинг эътибори Тошкентдаги "Пахтакор" - "Насаф" баҳсига қаратилиши турган гап. Бироқ Жиззахдаги қарама-қаршилик ҳам кузатишга арзийди. Қуйида шу ҳақида гап боради. 



АГМК УЧУН ЖИЗЗАХ "ҚЎРҚИНЧИЛИ" ТУШ

Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашганини таъкидлаш мумкин. 


АГМКнинг "Сўғдиёна" майдонидаги ягона ғалабаси 

11.08.2018. Суперлига 21-тур

"Сўғдиёна" - АГМК 1:3

Голлар: Никола Милинкович 77 - Зоҳир Пиримов 30, Музаффар Музаффаров 51, Жасур Ҳасанов 65

Кейинги 4та ўйиннинг 3тасида олмалиқликлар гол ҳам ура олишмаган 

04.11.2018. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0  

27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0

07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1

31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ РАҚОБАТ ЁХУД УЛАР СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР УЧУН КУРАШДАН ЧИҚДИМИ?


Юқорида айтганимиздек, бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар учрашишади. Айни пайтда АГМК 29 очко билан 6-ўрин, "Сўғдиёна" 32 очко билан 5-ўринда кетмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ўйиндаги ғалаба орқали "Сўғдиёна"га етиб олишлари ва совринли ўринлар учун курашга қайтишлари мумкин. Ўз ўрнида 3та фронтда кураш олиб бораётган "Сўғдиёна"да ҳам ҳали умид йўқолмаган. Ўз уйларидаги 3 очко тўртинчи ўринга чиқиб олишларига замин яратади. Ўз-ўзидан кўп нарса "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларига ҳам боғлиқ. Улар очко йўқотган тақдирда пастдаги икки жамоада қулай вазият юзага келиш эҳтимоли катта бўларди. Амалда кеча навоийликлар ўз майдонларида "Металлург"га енгилишди. Бу эса АГМК ва "Сўғдиёна"га анча қўл келиши кундек равшан. 


СЎНГГИ ЎЙИНЛАРДА СИНАЛАЁТГАН "СЎҒДИЁНА" 


Балки чарчоқ аломати ёки тиғиз тақвим сабаблидир, "Сўғдиёна" Суперлиганинг сўнгги 5та учрашувидан 4тасида енгилди. "Динамо"ни мағлуб этган жамоа, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" билан нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик" ва "Металлург"га мағлубиятга учради. Совринли ўринлар учун курашаётган клуб учун олдиндаги 2та турнинг муҳимлилик даражаси ўта юқори. Рақиблар АГМК ва "Насаф". Худди шундай, АГМКда ҳам, рақиблар "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" яъни турнир жадвалидаги рақобатчиларга қарши. 



ЙЎҚОТИШЛАР 

Шаҳбоз Жўрабеков, Даниел Насриддинов, Искандар Шойқулов бугун "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика