RU

Последние новости

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  35 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Новости

Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган энг сўнгги учрашув "Қўқон-1912" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Локомотив» (Тошкент)
30 май 2016. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Жумаев (Навоий), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Қўқон-1912” ва  “Локомотив” клублари олий лигада фақат икки бор тўқнаш келишган. Иккала баҳс ҳам 2015 йилда бўлиб ўтган. Тошкентда кечган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан урилган гол “темирйўлчилар”га ғалаба келтирган – 1:0. Қўқондаги учрашувда меҳмонлар Темур Кападзе ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган голла эвазига олдинга чиқиб олишганди. Бунга баҳс охирида Отабек Ҳайдаров иккита голи билан жавоб берганди – 2:2.

“Қўқон-1912” бу мавсумда 9та учрашувнинг 2тасида ғолиб бўлди ва 7 марта имкониятни бой бериб қўйди. 4та гол уриб ўз дарвозасидан 19та гол олиб чиқди. Олти очко тўплаган қўқонликлар мусобақа жадвалининг 14-поғонасида боришмоқда.

“Локомотив” 8та ғалаба ва 1та дуранг қайд этиб 25 очко билан чемпионатда “Бунёдкор” билан бирга пешқадамлик қилмоқда. “Темирйўлчилар” 23та тўп киритиб 5та гол ўтказиб юборишган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика