RU

Последние новости

15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  0 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4

Превью. "Қизилқум" - "Динамо" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Динамо"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Динамо" клубини қабул қилади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Динамо» (Самарқанд)
15 август 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Бу икки клуб олий лигада 31 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 12тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 9 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” 43та гол урган ва 40та ўтказиб юборган. “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 45 очко ишлаб олган. Самарқандликларнинг кўрсаткичи эса 39 очко. “Қизилқум”нинг олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабси – 6:1 га тенг.

Самарқандда ўтган баҳс драматик якун топган. Отабек Зокиров ва Николай Чипев томонидан урилган голлар эвазига “Динамо” икки тўп фарқи билан олдинда эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Баҳриддин Ваҳобов иккита тўп киритиб “Қизилқум”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.05.2014 «Қизилқум» - «Динамо» 2:0
04.07.2013 «Қизилқум» - «Динамо» 1:1
28.04.2012 «Қизилқум» - «Динамо» 1:1
28.05.2011 «Қизилқум» - «Динамо» 2:1
18.09.2010 «Қизилқум» - «Динамо» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида 10 марта ушбу рақибни таслим қилган. Тўртта баҳсда дуранг қайд этилган. “Динамо” сафардан фақат бир марта (2008 йил) ғалаба билан қайтган.  Сўнгги олти учрашувда “Қизилқум” ўз уйида мағлуб бўлмаган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика