RU

Последние новости

11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  0 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  11 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

"Қизилқум" клуби Навоийдаги биринчи учрашувини олий лигага қайтган "Андижон" билан ўтказади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «АНДИЖОН»
23 март. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, О.Абдувосилов, Н.Рўзимов, Н.Қосимов.
Назоратчи: Р.Серазитдинов.

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Зарафшонликлар 12 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 10 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 44:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 38 очкони, “Андижон” эса 32 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Бу жамоаларнинг охирги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша мавсумдаги ҳар иккала ўйинда ҳам водий клуби ғолиб чиққан. Зарафшондаги учрашувда ҳозир “Қизилқум”да ўйнаётган Владимир Шишелов “Андижон” сафида гол урган. Ғулом Ўрунов ҳисобни тенглаштирган, сўнгра Бекзод Ғозиев тўп киритиб “бургутлар”га уч очко келтирган – 2:1. “Соғлим Авлод”даги баҳсда мухлислар голлар шоусига гувоҳи бўлишган. Лочин, Солиев, Мўйдин Мамазулумов (иккита), Отабек Валижонов “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган. Камига Тимур Кагиров ҳам ўз дарвозасини нишонга олган. Бунга жавобан “Андижон” вакили Баҳром Абдураҳимов ўз дарвозабонини ранжитган. Якуний ҳисоб 5:1 “бургутлар” фойдасига.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1
26.09.2009  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
08.11.2008  «Қизилқум» – «Андижон»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: «Андижон» клуби ўз тарихида «Қизилқум» майдонида бўлиб ўтган 12та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 10 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. 

Тахмин: Биринчи турда Тошкентда "Бунёдкор" билан деярли тенгма-тенг ўйнаган Юрий Лукин шогирдлари ўз мухлислари қаршисидаги илк ўйинни ютишга интилишади. "Андижон" 2012 йилги натижасини такрорлай олмаса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика