RU

Последние новости

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  19 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  24 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Превью. "Пахтакор" - "Бухоро" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Бухоро"

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўйнайди.
«ПАХТАКОР» – «БУХОРО»
3 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Мухамедов, Т.Гайнулин, С.Шоюсупов, Д.Мухторов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Пахтакор” ҳамда “Бухоро” олий лигада 44 бора тўқнаш келишган. Шулардан 31тасида “Пахтакор” ғолиб бўлган, 7та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 97:31 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 100 очкони, “Бухоро” эса 25 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 8:0га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Бухорода кечган ўйинда ҳисоб очилмаганди – 0:0. Иккинчи даврада Тошкентда кечган учрашувда “шерлар” 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Меҳмонлар дарвозасига Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Игорь Сергеев ҳамда Баҳодир Пардаев гол уришган.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2014 «Пахтакор» - «Бухоро» 4:0
04.08.2013 «Пахтакор» - «Бухоро» 2:1
21.11.2012 «Пахтакор» - «Бухоро» 4:1
14.04.2011 «Пахтакор» - «Бухоро» 1:0
01.03.2009 «Пахтакор» - «Бухоро» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз тарихида бир марта Тошкентда “Пахтакор”ни мағлуб этган (1996 йил). Шундан сўнг бўлиб ўтган 17та ўйинда “шерлар” ўз майдонларида бу рақибни таслим этиб келишмоқда. “Бухоро” Тошкентдаги ўйинларда бир марта дуранг ўйнаган ва 18 бора мағлуб бўлган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика