RU

Последние новости

10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  2 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  5 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  16 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

11-турнинг марказий ўйини бугун "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
2015 йил, 31 май. Тошкент. 19:00.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).


“Пахтакор” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 5та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни уч марта марта мағлуб эта олган. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 18та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 15 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 17 га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ва шу билан бирга ягона ғалабаси – 3:1.

Ўтган йил  иккала ўйинда ҳам “Пахтакор” зафар қучганди. Ўз майдонида Игорь Сергеевнинг дубли ва Кахи Махарадзенинг голларига Воҳид Шодиев жавоб берганди – 3:1. “Қалдирғочлар” майдонидаги ўйинда Сардор Рашидов дастлаб дублга эришганди. Иккинчи бўлимда Игорь Сергеев иккита ва Жамшид Искандеровнинг голлари “шерлар”га иродали ғалаба келтирганди – 2:3.

“Пахтакор” уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
05.07.2014  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  3:1
30.06.2013  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:2
09.08.2012  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  1:1
07.07.2011  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:0
31.10.2010  «Пахтакор» – «Бунёдкор»    0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Пахтакор” уйида бўлиб ўтган 8та ўйинда 6 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика