RU

Последние новости

19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  1 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3

Превью. "Пахтакор" - "Андижон" Новости

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Бугун олий лиганинг 30-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
21 ноябрь 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Пахтакор” ва “Андижон” олий лигада жами 43 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 32та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 104:31. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 101 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1.

Биринчи даврада водийда ўтган баҳс тақдирини Станислав Андреев томонидан урилган гол ҳал қилган ва “шерлар” сафардан ғалаба билан қайтишган – 1:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Пахтакор» - «Андижон» 2:0
06.05.2012 «Пахтакор» - «Андижон» 1:0
30.07.2011 «Пахтакор» - «Андижон» 5:1
08.04.2010 «Пахтакор» - «Андижон» 0:0
05.11.2009 «Пахтакор» - «Андижон» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 21та баҳснинг 18тасида “шерлар” ғалаба қозонишган. Учта баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Андижон” ўз тарихида ҳеч қачон Тошкентда “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.  

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика