RU

Последние новости

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Превью. «Пахтакор-2» - «Зомин» Новости

Превью. «Пахтакор-2» - «Зомин»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 5–турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади.

Бунда Тошкент шахрининг “Пахтакор - 2” жамоаси Зоминнинг “Зомин” жамоасини қабул қилади.

Ўзаро жамоалар тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар биринчи бор 2012 йилда тўқнаш келишган, ўшанда “Зомин” жамоаси учун биринчи бор Ўзбекистон биринчилигидаги иштироки эди. Охирги бор жамоалар 2014 йилги иккинчи босқич бахсларда учрашишган бўлиб, ўшанда зоминликлар 2:0 хисобида ғалаба қозонган эди. Биринчи лига баҳсларида “Зомин” жамоаси иккита учрашувда ғалаба қозонган, яна икки учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган.
Ўзаро ўйинларда “Зомин” жамоаси 7 гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган.

Жамоалар иккинчи босқичнинг 4-тури ғалаба билан тугатишди. “Пахтакор – 2” жамоаси мехмонда “Локомотив - БФК” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Зомин” жамоаси ўз уйида Андижоннинг “Уз-Дунг-Жу” жамоасини қабул қилиб 4:1 хисобида ғалаба қозонди.

Тўртинчи турдан кўриниб турибдики, иккила жамоалар 5 турга юқори кайфиятда етиб келишди. Кўрамиз 5 турда қайси қўли баланд келар экан.
Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 35/30/35


Ўзбекистон Биринчилиги-2015
Иккинчи босқич, 5-тур учрашуви.
5 сентябр (шанба) 2015.
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), С. Абдурахманов (Тошкент)
Назоратчи ҳакам: С. Зайлобидинов (Фарғона).

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2012 ЙИЛ

10-тур. 7 май (душанба)   
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)  2-2.

14-тур. 2 июнь (шанба)   
«Зомин» (Зомин) - «Пахтакор-2-Чиланзар» (Тошкент) 2-1.

2014 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ


6-тур. 7 сентябрь (якшанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин) 1:1.

11-тур. 5 октябрь  (якшанба)
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 2:0. 855 томошабин.
Ҳакамлар:
Н. Болтаев (Навоий), А. Ўринов (Фарғона), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: А. Абдулҳақов (51), Д. Нуруллаев (89).
Огоҳлантиришлар: Б. Раҳимов (11), А. Абдулҳақов (25), Д. Исмоилов (63), Д. Саидов (70), Д. Комилов (79) – Т. Толипов (22), И. Каримов (58).
Четлатишлар: Б. Раҳимов (иккинчи огоҳлантириш, 76) – Н. Йўлдошев (72).


Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика