RU

Последние новости

14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  0 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  1 13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  4 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  2 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  0 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  3 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  2 09:35Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди  0 09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  4 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  10

Превью. “Оқ-тепа” – “Обод” Новости

Превью. “Оқ-тепа” – “Обод”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларининг 1-босқич, 21-тур учрашувида майдонга тушади. Рақиб Тошкентнинг “Обод” жамоасидир.
1-лига дебютанти бўлмиш “Обод” билан “Оқ-тепа”нинг йўллари бу йил биринчи марта кесишди. Чемпионатнинг 2-турида “Обод” стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Дониёр Ҳасанов томонидан урилган голга Алишер Шоғуломов танаффусдан сўнг жавоб қайтарганди, аммо ҳимоячимиз Никита Свиридов ўз дарвозасини ишғол қилиб, майдон эгаларининг ғалабасига замин яратди. Шу тариқа жамоаларнинг биринчи тўқнашувида “Обод”нинг қўли баланд келди.

Айтиш керак, “Обод” лига дебютанти бўлишига қарамасдан ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишнинг уддасидан чиқмоқда. Оддий мисол, 20-турда пешқадам “Қўқон-1912” Тошкентдан мағлубият билан қайтди – 2:0.

Эртангги учрашувни қаршилик Наим Қосимов бошқаради. Унга қанотларда тошкентлик Фаррух Ёрмуҳамедов ва Суннатилла Каримов ёрдам беради. Беллашув назоратчиси андижонлик Ислом Раҳимов.


2014 ЙИЛ
Ўзбекистон Биринчилиги. 2-тур
“ОБОД” – “ОҚ-ТЕПА” – 2:1 (1:0)
6 апрель. Тошкент. “Обод” стадиони. 155 томошабин.
Бош ҳакам:
Игорь Худойдотов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов (Тошкент), Баҳодир Баҳромов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро).
“Обод”: Бекзод Омонмуродов, Мирзоҳид Мирсаидов (Линар Габдурафиков, 66), Ғайрат Умиров, Дониёр Ҳасанов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Умид Боқиев (Умид Матмусаев, 63), Расул Шуҳратов (Дилшод Умархонов, 70), Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.

“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Никита Свиридов (Шоҳруҳ Пирназаров, 79), Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 52), Нодир Тешабоев (Сергей Рекун, 46), Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов, Хуршид Йўлдошев Набижонович.

Голлар: Дониёр Ҳасанов, 16 – 1:0. Алишер Шоғуломов, 57-пенальтидан – 1:1. Никита Свиридов, 67-ўз дарвозасига – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Маъруф Аҳмаджонов, 59. Нодир Саъдуллаев, 72. Сергей Рекун, 82. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 90+3.
 

Ўзбекистон Биринчилиги. 21-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ОБОД”
10 июль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 18:30
Бош ҳакам:
Наим Қосимов (Қарши).
Қанот ҳакамлари: Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент), Суннатилла Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Ислом Раҳимов (Андижон).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика