RU

Последние новости

15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  1 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург" Новости

Превью. "Олмалиқ" - "Металлург"

Олмалиқ шаҳридаги янги, замонавий стадионнинг очилиш маросимидан сўнг "Олмалиқ" ва "Металлург" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«ОЛМАЛИҚ» – «МЕТАЛЛУРГ»
16 март. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов, Р.Ғопуров, М.Мажидов, И.Худойдотов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 12 марта куч синашишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 12 баҳснинг 6тасида ғалаба қозонишган. 5 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 25-22. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 16 очкога эга бўлган.

“Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:3 ни ташкил этади.

Ўтган йил Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни “Металлург” ярим ҳимоячиси Жасур Бобоев очганди. Бироқ Олим Навкаров ва Зафар Полвоновнинг голлари “Олмалиқ”қа иродали ғалаба келтирганди – 2:1. “Металлург” мезбонлик қилган учрашувда ҳам шу ҳисоб қайд этилган. Дилмурод Каримов биринчи бўлимда иккита гол урганди. Зафар Полвонов ягона жавоб тўпини киритганди – 2:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
25.08.2013 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
20.05.2012 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
12.05.2011 «Олмалиқ» - «Металлург» 4:1
25.09.2010 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
07.03.2009 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
29.03.2008 «Олмалиқ» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда фақат ғалаба қозонган. Олтита ўйиннинг фақат биттасига йирик ҳисоб қайд этилган.

Тахмин: "Олмалиқ" ўз уйида фақат ғалаба қозонган. Бугун ҳам бу анъана давом этса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика