RU

Последние новости

20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  0 20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  69 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  14 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0

Превью. «Норин» - «УзДонгЖу» Новости

Превью. «Норин» - «УзДонгЖу»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 23-турнинг қолдирилган баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси сафарда қўшни Наманган вилояти Хаққулобод туманининг «Норин» жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу ўйин жамоаларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви ҳисобланади. Биринчи даврада Андижондаги учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобда ғалабага қозонган эди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак: «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 31 ўйиндан 55 очко жамғариб 4-ўринни ўзлариники қилиб олган бўлса, мезбонлар «Норин» жамоаси эса 31-ўйиндан 72 очко жамғариб олий лига ўтиш баҳсига қатнашиш ҳуқуқини берувчи 2-ўринга асосий даъвогар бўлиб туришибди. Норин жамоасини ушбу учрашувда фақат ғалаба қаноатлантиради акс ҳолда эгаллаб турган жойларини бой бериб қўйишлари мумкин. Эртанги ўйинни Тошкентлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради унга қанотларда жиззахлик Маҳмуд Турдиев ва гулистонлик Дониёр Убайдуллаевлар ёрдам беришади.

Ушбу баҳс Хаққулободдаги «Шодлик» стадионда соат 14:00 бошланиши режалаштирилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

Қолдирилган 23– тур 9 ноябр (чоршанба)
«Норин» (Хаққулобод) - «УзДонгЖу» (Андижон).«Шодлик» стадиони соат 14:00 да.
Хакамлар
: А.Эргашев (Тошкент),М.Турдиев (Жиззах),Д.Убайдуллаев (Гулистон).
Назоратчи: Т.Абдуллаев (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика