Превью. "Нефтчи" - "Бунёдкор"
20 сен 2015 09:33
Новости
«Нефтчи» (Фарғона) - «Бунёдкор» (Тошкент)
20 сентябрь 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Ирматов (Тошкент).
“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 17 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 2 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 26:7. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 37, “Нефтчи” 10 очкога эга бўлган.
“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.
Биринчи даврада Тошкентда “Бунёдкор” кутилмаганда “Нефтчи”га имкониятни бой бериб қўйганди. Ўшанда Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи баҳс тақдирини ҳал қилганди – 0:1.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
31.05.2013 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:1
21.06.2012 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 1:2
01.04.2011 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:0
18.09.2010 «Нефтчи» - «Бунёдкор» 0:3
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибни фақат бир марта (2008 йил). Икки марта Фарғонадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 5та ўйинда “қалдирғочлар” сафарда ғалабага эришган. Охирги 6 учрашувда “Нефтчи” ўз майдонида “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмаган.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии