RU

Последние новости

13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  0 13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  4 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6

Превью. «НБУ-Осиё» - «Зомин» Новости

Превью. «НБУ-Осиё» - «Зомин»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 11 – тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Тошкент шаҳрининг “НБУ-Осиё” жамоаси Зоминнинг “Зомин” жамоасини ўз уйида қабул қилади.

Жамоалар ўзаро беш бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда Тошкент жамоаси уч бор, зоминликлар эса бир бор қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатида “НБУ-Осиё” жамоаси эса ўн бор, “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон беш бор йўл топа олган.
Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Ўшанда “НБУ-Осиё” жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Охирги бор жамоалар шу йилги мусобақанинг иккинчи босқич 6-турида куч синашишди, ўшанда тошкентликлар меҳмонда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Олдинги натижаларга қараб баҳо берадиган бўлсак, “НБУ-Осиё” жамоаси ҳозирча қўли баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг кетма-кет уч турдан бери мағлубият нималигини билмай келаётганлиги жамоанинг хар бир учрашув учун аъло даражада тайёргарлик кўраётганлигидандир. Айниқса 10-турда Биринчи лига пешқадамини мағлубиятга учратганлиги “Зомин” жамоаси ўйинчилари учун кейинги тур учрашувларини муфаққиятли ўтказиш учун замин яратади.
Демак, бу турда “Зомин” жамоаси “НБУ-Осиё” жамоаси учун ҳақиқий бош оғриғидир.

Шундай экан, бугунги учрашувда иккала жамоанинг ғалаба қозониш учун имкониятилари бир хил.

Иккала жамоага омад тилаймиз.

Имкониятлар: 30/40/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2012 ЙИЛ
5-тур. 21 апрель (шанба)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) 3:0.
Ҳакамлар:
В.Цейтлин (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), С.Петров (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

18-тур. 20 июнь (чоршанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 0:2.


2014 ЙИЛ
Иккинчи босқич, 2-тур. 20 август (чоршанба)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:2. 105 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Голлар: А. Тоиров (34), Д. Валижонов (49) – Д. Исмоилов (5), Д. Нуруллаев (37).
Огоҳлантиришлар: Ф. Нурлибоев (36), А. Иброҳимов (62) – Д. Комилов (41), Д. Исмоилов (63).
Четлатиш: Д. Исмоилов (иккинчиогоҳлантириш, 65).

Иккинчи босқич, 15-тур. 26 октябрь (якшанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент)- 2:1. 756 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд), Н. Муҳамадиева.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Д. Нуруллаев (80), Д. Исмоилов (87) – Л. Кошелев (82).
Огоҳлантириш: Н. Эронов («НБУ-Осиё», 11).

2015 ЙИЛ

Иккинчи босқич, 6-тур. 9 сентябрь (чоршанба)
«Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2. 2186 томошабин.
Ҳакамлар
: Н. Қосимов (Қарши), О. Умаров (Тошкент вил.), Д. Искандаров (Нукус), Ш. Файзиев.
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).
Голлар: У. Набиев (70) – О. Навкаров (66), М. Султонов (79).
Огоҳлантиришлар: И. Битураев (64), Э. Каримов (83), А. Мансуров (90) – С. Сафаров (12), Р. Бакаев (37), А. Абдуғаниев (67), М. Олимов (90).

Иккинчи босқич, 11-тур. 9 октябрь (жума)
«НБУ-Осиё» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
О. Туйчибаев (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент).
Назоратчи:Э. Арипов (Фарғона).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика