RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  4 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  10 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ» Новости

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ»

15-турнинг энг марказий ўйини Қаршидаги "Марказий" стадионида "Насаф" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
10 август. Қарши. “Марказий” стадион. 19:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 28та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “темирйўлчилар” эса 14 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни мезбонлар вакили Иброҳим Раҳимов очганди. Бунга “аждарлар” учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол билан жавоб беришган – 1:1.  

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0
11.04.2009 «Насаф» - «Локомотив» 1:1
18.11.2008 «Насаф» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 7тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика