RU

Последние новости

19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  15 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  131 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3

Превью. "Металлург" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Металлург" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 14-турида "Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Металлург» (Бекобод) – «Қизилқум» (Навоий)
27 июнь 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Сидоров (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 8та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 43та гол киритиб ўз дарвозаларидан 32 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 50, “Металлург” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Ўтган йилги иккала учрашув ҳам дуранг натижа билан тугаган. Бекободда Дилмурод Каримов ҳисобни очган, Владимир Шишелов жавоб тўпини киритганди – 1:1. Навоийда эса томонлар умуман гол ура олишмаганди – 0:0.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014  «Металлург» - «Қизилқум» 1:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 1:0
23.04.2011  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
31.10.2010  «Металлург» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободда бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 6 марта ғалаба қозонган. 5та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 4та ўйинда “Қизилқум” сафарда зафар қучган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозона олмаяпти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика