RU

Последние новости

17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  132 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  29 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1

Превью: “Металлург” – “Насаф” Новости

Превью: “Металлург” – “Насаф”

Мамлакат XXVII миллий чемпионатининг 14-турида “Металлург” ўз майдонида Суперлиганинг етакчи ва кучли жамоаларидан – Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 41 та учрашув ўтказишган. Шулардан 26 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган бўлишса, 10 учрашувда “Металлург” “Насаф”ни таслим этган. 5 та ўйинда эса ғолиб жамоа номи аниқланмаган, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 70:32. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 83 очколи бўлган, “Металлург” эса 35 очко жамғарган.

“Насаф”нинг Бекобод клуби устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0 га тенг. “Металлург” эса ушбу рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб эта олган.

Мазкур жамоаларнинг бу йилги мавсум биринчи даврасидаги Қаршида ўтган учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Ислом Рашидхоновнинг тўп оширишидан кейин Азизжон Ғаниев ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг голи эвазига бекободликлар мағлубиятдан қутилиб қолишганди. Суҳробга гол киритишида Шаҳзод Шайманов ассистентлик қилганди.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги барча учрашувлар:
26.05.2017 «Металлург» – «Насаф» 1:0
16.05.2016 «Металлург» – «Насаф» 1:0
30.09.2015 «Металлург» – «Насаф» 0:1
12.09.2014 «Металлург» – «Насаф» 0:2
29.09.2013 «Металлург» – «Насаф» 2:1
18.08.2012 «Металлург» – «Насаф» 1:0
21.08.2011 «Металлург» – «Насаф» 0:1
14.06.2010 «Металлург» – «Насаф» 0:0
25.04.2009 «Металлург» – «Насаф» 1:3
02.11.2008 «Металлург» – «Насаф» 1:0
25.11.2007 «Металлург» – «Насаф» 2:1
22.10.2006 «Металлург» – «Насаф» 1:2
24.04.2005 «Металлург» – «Насаф» 2:3
05.11.2004 «Металлург» – «Насаф» 0:2
20.09.2003 «Металлург» – «Насаф» 1:1
16.11.2002 «Металлург» – «Насаф» 3:0
10.03.2001 «Металлург» – «Насаф» 0:1
03.08.2000 «Металлург» – «Насаф» 0:0
06.06.1999 «Металлург» – «Насаф» 3:1
01.11.1998 «Металлург» – «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” Бекободда бу рақибни 9 марта мағлуб этган. "Аждарлар" маъданчилар майдонида 8 бор ғалаба қозонишган. Учта учрашувда эса дуранг кузатилган.


Танишинг, "Металлург" рақиби: “Насаф”

Қашқадарё вилояти маркази шарафини ҳимоя этувчи мазкур клубга 1985 йилда асос солинган. Жамоа дастлабки мавсумларни “Геолог” номи остида ўтказган. 1992 йилда “Пахтачи”, 1993-95 йилларда “Насаф”, 1996 йилда “Динамо-Насаф” номи билан мусобақаларда иштирок этган. 1997 йилдан шу кунга қадар олий лига баҳсларида “Насаф” номи билан қатнашиб келаяпти. Клуб қисқа фурсат ичида жуда бой тарихга эга бўлди. 2011 йилда мамлакат вице-чемпионлигига эришди. Миллий биринчилигимизда энг кўп – 10 марта бронза медали билан тақдирланди. Ўзбекистон кубоги соҳиби – 2015 йил. Беш марта кубок ўйинларининг финалчиси. 2001/2002 йилларда Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида ярим финалгача етиб борган бўлса, 2011 йили ОФК кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2016 йилда Ўзбекистон Суперкубогига ҳам сазовор бўлган. Икки марта (2002, 2011 йиллар) ОФКнинг “Ҳалол ўйин” совринини қўлга киритган.

Миллий чемпионатларимизда клуб шарафини энг кўп ўйинда ҳимоя этган футболчиси Рўзиқул Бердиев саналади. Бугунги кунда бош мураббийлик лавозимида ишлаб келаётган Р.Бердиев 314 ўйинда футболчи сифатида майдонга тушган. Жамоа тўпурари Зафар Холмуродов. У рақиблари дарвозасига 181 та гол урган. Битта мавсум бўйича ҳам энг яхши кўрсаткич Зафар Холмуродовга тегишли – 30 та гол, 2000 йил.

Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 8:1 (2004 йил – “Андижон”), 7:0 (2004 йил – “Металлург”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:6 (1998 йил – “Андижон”). Энг сермаҳсул учрашув эса 2006 йили “Хоразм” жамоасига қарши кечган учрашув бўлган – 9:3.

“Насаф” олий лигада бугунгача 631 та ўйин ўтказган: 354 та ғалаба, 119 та дуранг, 158 та мағлубият қайд этган. Рақиблар дарвозасига 1141 та гол киритган ҳолда, ўз дарвозалари тўридан 695 та тўп олиб чиқишган.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика