RU

Последние новости

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  3 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

Превью. "Машъал" - "Шўртан" Новости

Превью. "Машъал" - "Шўртан"

Олий лиганинг 9-турида Қашқадарё дербисида "Машъал" ва "Шўртан" билан куч синашади.

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор)
14 май 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

“Машъал” ва “Шўртан” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 10та ўйинда ғолиб бўлишган. 1та  ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 31:17. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 31 очкони, “Шўртан” эса 22 очкони  қўлга киритган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Муборакдаги учрашувда ҳисобни мезбонлар ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев очганди. Ғузорликлар сафида Мирзакамол Камолов ва Игорь Таран гол уриб “Шўртан”га ғалаба келтирганди – 2:1. Ғузорда эса Зафар Полвоновнинг урган голи ўйин тақдирини ҳал қилганди – 1:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2015  «Машъал» – «Шўртан»  1:2
09.08.2012  «Машъал» – «Шўртан»  1:3
01.11.2011  «Машъал» – «Шўртан»  2:1
11.09.2010  «Машъал» – «Шўртан»  1:0
08.05.2009  «Машъал» – «Шўртан»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда бўлиб ўтган 9та ўйиндан 6тасида «Машъал» ғалаба қозонган. «Шўртан» уч марта ғалаба қозонган (2009, 2012 ва 2015 йил). Охирги икки ўйинда «Машъал» ўз уйида икки бор мағлуб бўлган.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика