RU

Последние новости

00:18АПЛ. 27-турнинг сўнгг ўйини асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:59А Серия. "Болонья" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  2 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  3 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  2 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  5 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  1 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  7 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  23 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  2 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  19

Превью. “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” Новости

Превью. “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”

Ушбу турнинг шубҳасиз марказий учрашуви “Орзулар театри”да бўлиб ўтади.
Инглиз клублари орасида ҳаммадан ҳам кўпроқ соврин ютган икки азалий рақиб тўқнаш келадиган ушбу ўйин превьюси билан танишинг.

“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”
Стадион
: “Олд Траффорд”, Манчестер.
 Бошланиш вақти: 18:30 (Тошкент вақти билан) 16 март, 2014 йил.
Бош ҳакам. Марк Клаттенбург (Дархэм).



Таркиблардаги ҳолат

“Манчестер Юнайтед”
“Ливерпул”га қарши ўйин олдидан “Юнайтед”да йўқотишлар деярли йўқ. Жароҳатланганларнинг деярли барчаси сафга қайтган. Бир неча кун илгари узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмаган португалиялик Нани ҳам жамоа билан умумий гуруҳда машғулотларда қатнаша бошлади ва ушбу ўйинда майдонга тушишга тайёр. Бугун Эванс, Рафаэль ва Эрнандеслар ҳам ўйин қайдномасига киритилиши мумкин.  Уларнинг ҳаммаси ўзини анча яхши ҳис қилмоқда.

Дисквалификациялар: йўқ.
Иштироки сўроқ остида: Рафаэль, Эванс, Эрнандес.

“Ливерпуль”
Ливерпулликлар таркибида Мамаду Сако ҳамда Лукас Лейвалар жароҳатини даволаб, тикланиш жараёнини бошдан кечиришди ва кўп эҳтимолки, бугун майдонга туша олишади. Энрике эса тиззасидаги жароҳат туфайли ҳамон сафга қайтишга тайёр эмас.

Дисквалификациялар: йўқ.
Жароҳатланганлар: Энрике (тизза).
Иштироки сўроқ остида: Лейва, Сако.



Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати

“Манчестер  Юнайтед:

48 очко билан жадвалда 6-ўрин.

“Юнайтед” Премьер-лига доирасидаги сўнгги уч ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Ўз уйида ўтказилан 14 ўйинда Мойес шогирдлари 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Турнир жадвалида МЮдан юқорида жойлашган жамоалардан фақатгина “Тоттенхэм”да бу кўрсатгич ёмонроқ (16та).

“Қизил иблислар” 2011 йилнинг 31-декабридан буён пенальтидан гол ўтказиб юбормаган. Ўшанда “Блэкберн” 11 ментрлик нуқтадан “Юнайтед” дарвозасини ишғол қилганди.

Жамоа тўпурурлари:
ван Перси —14 гол, (АПЛда 11), Руни — 13 гол (АПЛда 11)
 
“Ливерпуль”
59 очко билан иккинчи ўринда.

“Ливерпуль” чемпионат доирасида 9 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келяпти. Бу ўйинлардан 7тасини ғалаба билан ниҳоялаган.

Рожерс жамоаси бугун премьер лига доирасидаги қаторасига 5-ғалабага эришиш учун интилади. Сўнгги марта ливерпулликлар чемпиолнат доирасида кетма-кет беш ғалабани 2008-09 йилги мавсуида қўлга киритганди.  Ўша мавсумда улар умумий ҳисобда 77та гол уришга муваффақ бўлган.

Рожерс шогирдалри ушбу мавсум ўйинларининг биринчи бўлимида 47та гол кирита олган. Бу эса “Юнайтед”нинг мавсумдаги барча голларидан биттага кўпроқ дегани.
“Ливерпуль” бу мавсумда ҳаммадан кўра кўпроқ пенальти тепган — 7 марта.

Жамоа тўпурарлари: Суарес — 24 гол (АПЛда 24), Старриж — 21 гол (АПЛда 18)



Ўзаро ўйинлар
Жамоалар барча мусобақаларда ўзаро 189 марта тўқнаш келишган. Улардан 75тасида “Манчестер Юнайтед”, 63 бора “Ливерпуль” ғалаба қозонган. 51 ўйин эса дуранг билан якун топган.

“Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган сўнгги  9 ўйинда “Ливерпул”ни 8 марта мағлуб этган. Биттасида меҳмон жамоа ғолиб бўлган.

Аброр Қодиров тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика