RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  7 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  110 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо" Новости

Превью. "Манчестер Сити" - "Динамо"

Бугун тунда "Манчестер Сити" ва Киевнинг "Динамо" клуби ўртасида Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин ҳақида 5 та факт:

  • Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, Яя Туре "Динамо"га қарши баҳсга тайёр
  • "Манчестер Сити" ўз тарихида икл маротаба турнир чорак финалига чиқиши мумкин
  • "Динамо" 14-маротаба Англия жамоасини еврокубок учрашувида мағлуб этишга уриниб кўради
  • Серхио Агуэро, Давид Сильва ва Яя Туреларнинг голлари биринчи учрашувда 3:1 ҳисобидаги ғалаба келтирган
  • Жорий мавсумда еврокубок учрашувларини ўтказиб юбормаган Сергей Рибалка бугунги баҳсда майдонга тушмайди

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Сити":  Харт; Санья, Компани, Отаменди, Клиши; Фернандиньо, Туре; Навас, Сильва, Стерлинг; Агуэро.

Ўйнамайди: Делф (жароҳат), Де Брюйне (жароҳат), Тасенде (дисквалификация)

"Динамо": Шовковский; Вида, Хачериди, Драгович, Антунеш; Велозу, Буяльский, Гармаш, Ярмоленко, Гусев; Теодорчик.

Ўйнамайди: Рибка (жароҳат), Рибалка (жароҳат), Морозюк (жароҳат), Мораэс (жароҳат), Петрович, Бурда, Мякушко (мураббий қарори).

Сўроқ остида: Данило Силва (жароҳат)

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини:

"Фикримча, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ўсиб боряпти. Мен келишимдан олдин жамоа гуруҳдан чиқа олмаётган эди, камина билан бу вазифа икки маротаба бажарилди. Жорий мавсумда биз янада кучайдик, чунки гуруҳда биринчи ўринни эгалладик ва чорак финалга чиқишга яқин турибмиз.

Бу вазифа ҳозирча уддалангани йўқ. Бизга қарши жиддий рақиб майдонга тушади ва улар бундай ўйинларни жуда кўп ўтказишган.  Шу сабабли, асосий мақсадимиз - чорак финалга чиқиш.

Киевнинг "Динамо" бош мураббийи Сергей Ребров:

Асабийлашмасликка ҳаракат қиламиз. Агар хотиржам ўйнасак голли имкониятлар бўлади. Биринчи учрашув натижасидан қатъий назар керакли ҳисоб учун курашамиз.

Тер тўкиб меҳнат қилиш керак. Аммо энг асосийси бир жамоа бўлиш лозим. Бизда кучли футболчиларимиз етарлича, лекин бир бутун бўлиб ўйнаш керак.


Сўнгги учрашувлар: 

"Норвич" - "Манчестер Сити" 0:0

"Карпати" - "Динамо" 1:2 (Чачуа 27 - Теодорчик 55, Ярмоленко 64)

Сўнгги натижалар (барча турнирлар)

"Манчестер Сити": ДҒМДҒМ

"Динамо": ҒҒДМҒҒ

Биламизми?

"Динамо" инглиз клубларига қарши меҳмонда ўтган 13 учрашувнинг бирортасида ғалаба қозонмаган (Ғ0 Д2 М11).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика