RU

Последние новости

22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  1 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  1 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  0 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  27 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  7 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  6 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  2 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  5 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  12

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА) Новости

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА)

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финали доирасидаги "Локомотив" ва "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 13 сентябрь. "Локомотив" - "Ал Айн"
1/4 финал. Жавоб учрашуви
19:00. "Бунёдкор" стадиони

УЧРАШУВ РАСМИЙЛАРИ:
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари (Сингапур)
Қанот ҳакамлари: Ли Тзу Лианг (Сингапур), Ронни Ко Мин Киат (Сингапур).
Тўртинчи ҳакам: Фу Чуан Хи (Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Муним Фахури (Иордания)

Мазкур жамоалар Осиё чемпионлар лигасида ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ал Айн шаҳрида кечган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса "Локомотив"дан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичини иккала жамоа ҳам муваффақиятли ўтказди. "Локомотив" сафарда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Ал Айн" эса ўз уйида "Зобахан" билан дуранг қайд этди ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

БАА чемпионатида ҳали янги чемпионат старт олгани йўқ. "Ал Айн" Тошкентга келишдан олдин охирги ўйинини Кубок доирасида "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Локомотив" эса олий лиганинг 21-турида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур беллашув орқали бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрди.

"Локомотив" ҳақида маълумотлар:
 
- "Локомотив" ОЧЛда чорак финалга чиққан учинчи ўзбек клуби бўлди. Бунгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бундай натижага эришганди. Охирги марта "Бунёдкор" 2012 йил мусобақанинг чорак финалида иштирок этган.

- "Локомотив" бу йилги ОЧЛда умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа учта ўйинда ғалаба қозониб, олти бор дуранг ўйнаган. Бундан ташқари, "Локо" ўз дарвозасидан атиги 4та гол ўтказиб юборган ҳолда, бешта учрашувни "қуруқ" ўтказган.

- Темурхўжа Абухолиқов ўзининг учта голи билан ОЧЛда клуб тўпурари бўлиб турибди.

"Ал Айн" ҳақида маълумотлар:
- "Ал Айн" ўз тарихида тўртинчи бор чорак финалда иштирок этяпти.

- Жамоа ёзда ўз сафига икки нафар футболчини қўшиб олди: бразилиялик Кайо ва Амир Абдулраҳмон.

- Бу йил "Ал Айн" сафида еттита учрашувда майдонга тушган Фелипе Бастос клуб билан хайрлашди.

- "Ал Айн" гуруҳ ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Шундан сўнг жамоа қаторасига еттита ўйинда мағлуб бўлмади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика