RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  1 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  6 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Превью. "Локомотив" - "Гулистон" Новости

Превью. "Локомотив" - "Гулистон"

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати 16-тур ўйинларини Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтадиган «Локомотив» ҳамда «Гулистон» жамоалари учрашуви бошлаб беради.
Мазкур ўйинга мухлисларда қизиқиш юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, ҳозирда «Гулистон» жамоасини бошқараётган Бахтиёр Ашурматов ўз вақтида «Локомотив» сафида бир ярим йил тўп сурган. Шу боис у темирйўлчиларнинг ўйин услуби, жамоадаги футболчиларнинг имкониятларини яхши билади. Иккинчидан, ўйинда Фузайлов шогирдлари ғалаба қозонишса, пешқадамлик мавқеини яна бироз муддатга узайтирадилар. Шундай экан, ўйин қизиқарли ва муросасиз кечишини тахмин қилиш қийин эмас.

Энди ўзаро ўйинларга тўхталадиган бўлсак. Ушбу жамоалар жорий мавсумгача олий лига баҳсларида умуман тўқнаш келишмаган экан. «Локомотив» кучлилар сафида тўп сурган йиллари гулистонликлар қуйи лигаларда ҳаракатланишган ёки бунинг акси кузатилган. Ва ниҳоят ушбу мавсумга келиб ҳудудий жиҳатдан анча яқин бўлган икки жамоа олий лигада илк бора тўқнаш келишди. 20 июнь куни Гулистонда бўлиб ўтган ўйинда темирйўлчилар йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин ака-ука Тожиевларнинг бенефисига айланиб кетганини ҳам мухлислар унутишмаган бўлса керак.

1-лига мусобақаларида эса бу жамоалар тўрт бор рўбарў келишган. Унда устунлик «Гулистон» жамоаси тарафида. Улар темирйўлчилар устидан икки бор ғалаба қозонишган, бир ўйинда кучлар тенг келган ва атиги бир ўйинда «Локомотив»нинг қўли баланд келган. Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси билан танишинг:

2002 йил. Ўзбекистон биринчилиги. 1-лига
«Гулистон» – «Локомотив» – 1:0
«Локомотив» – «Гулистон» – 0:3

2011 йил. Ўзбекистон биринчилиги. 1-лига
«Локомотив» – «Гулистон» – 1:1
«Гулистон» – «Локомотив» – 0:1

2013 йил. Ўзбекистон чемпионати. Олий лига
«Гулистон» – «Локомотив» – 1:5 (1:1). Гулистон, 8254 томошабин
Ҳакамлар: О.Толибжонов, О.Дачев, Х.Мирзааҳмедов, В.Нажафалиев.
Голлар: А.Шоғуломов (36 пен.) – Ф.Тожиев (31, 48, 75), З.Тожиев (53), Ж.Отажонов (78- авт.)
Амалга оширилмаган пенальти: Ф.Тожиев (18, дарвозабон)
«Гулистон»: И.Жуманов, И.Рахимов, А.Саттаев, Х.Йўлдошев (Н.Отақўзиев 58), З.Қорақулов, С.Усмонхўжаев, А.Шоғуломов (К.Боев 46), Б.Акбаров (Ж.Отажонов 46), Э.Жаҳонов, С.Жўраев, И.Хайров.
«Локомотив»: П.Бугало, С.Абдуллаев, А.Холматов, Ф.Тожиев, Ж.Ҳасанов (С.Турсунов 75), С.Мустафоев, И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, И.Нагаев (З.Тожиев 46), В.Карпенко (П.Смоляченко 55), Д.Жабборов.
Огоҳлантиришлар: Б.Акбаров (18) – И.Иномов (35), И.Нагаев (45+2)
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Комиссар: Ф.Магометов.
Энг яхши ўйинчилар: И.Рахимов – Ф.Тожиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика