RU

Последние новости

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  53 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

Превью. "Локомотив" - "Бухоро" Новости

Превью. "Локомотив" - "Бухоро"

"Локомотив" клуби бу турни ўз уйида "Бухоро"га қарши ўтазади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
11 июнь 2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Локомотив” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 20 бор куч синашишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрастмоқда. 10та ўйинда “Локомотив”, 5та ўйинда “Бухоро” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Темирйўлчилар” ўзаро ўйинларда 36 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Бухоро” эса 25  бор гол кирита олган. “Локо” ўзаро ўйинларда 35 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида 20 очко бор. “Локо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. Бухороликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:1.

Ўтган йил биринчи даврада Бухорода ўтган ўйинда мезбонлар сафида Жамолиддин Убайдуллаев ва Сухроб Неъматов гол уришган, "Локо" таркибида эса Олег Зотеев, Лутфулла Тўраев ва катта Жасур Ҳасанов тўп киритган - 2:3. Иккинчи даврада Тошкентдаги учрашув Марат Бикмаевнинг бенефисига айланганди. Унинг иккита голи жамоасига ғалаба келтирган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.10.2015 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
23.06.2014 «Локомотив» - «Бухоро» 2:0
04.03.2013 «Локомотив» - «Бухоро» 5:1
04.09.2012 «Локомотив» - «Бухоро» 2:1
24.06.2009 «Локомотив» - «Бухоро» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” бу рақибни ўз уйида 7 марта мағлуб этган. “Бухоро” сафарда 3 бор ғалаба қозонган. Бухороликлар сўнгги бор Тошкентда 2009 йил ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика