Превью. «Косонсой» - «УзДонгЖу»
15 окт 2016 09:29
Новости
Превью. «Косонсой» - «УзДонгЖу»
Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро ўнинчи бор тўқнашуви ҳисобланади. Биринчи даврадаги Андижонда бўлиб ўтган учрашувда «УзДонгЖу» жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 26 ўйиндан 50 очко жамғариб 4-ўринни, «Косонсой» жамоаси эса 25-ўйиндан 18 очко жамғариб 16-ўринни банд этиб туришибди. Ушбу учрашувда майдон эгаларини янги бош мураббий олиб тушади. Бир неча йиллар давомида «Косонсой» жамоасида футболчилик фаолияти юритиб келган Абдувосит Азизов эндиликда жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Бу баҳсда майдон эгалари кўк, меҳмонлар эса оқ рангдаги либосларда майдонга тушишади. Ушбу ўйин Косонсойдаги “Марказий”стадионда соат 15:30 бошланиши режалаштирилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
32- тур 15 октябрь (шанба)
«Косонсой» (Косонсой) -«УзДонгЖу» (Андижон). Косонсой “Марказий” стадиони.
Хакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Толибжонов (Фарғона),Ш.Аъзамов (Фарғона).
Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).
«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии