RU

Последние новости

17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  12 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  1 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  2 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  11 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  13 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  8 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2

Превью. "Динамо" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Динамо" - "Қизилқум"

“Динамо” ва “Қизилқум” олий лигада 27 бора тўқнаш келишган.
«ДИНАМО» – «ҚИЗИЛҚУМ»
4 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Тошмуҳамедов.
Назоратчи:
Б.Галеев.


Натижалар зарафшонликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Қизилқум” 11та ўйинда ғолиб бўлган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 8 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида эса устунлик “Динамо” томонида - 38:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 41, “Динамо” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич каттароқ – 6:1.

Биринчи даврадаги ўйинда жамоалар дуранг қайд этишган. Тўлқин Мирзаевнинг биринчи бўлим ўрталаридаги голига майдон эгалари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Наврўз Алимовнинг зарбаси билан жавоб беришган – 1:1.

04.07.2013. 13-тур.
ҚИЗИЛҚУМ - ДИНАМО - 1:1 (0:1)

Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 2677 томошабин.
Ҳакам: О.Толибжонов
Голлар: Т.Мирзаев, 22 – 0:1. Н.Алимов, 90+2 – 1:1.
Амалга оширилмаган пенальти: А.Власичев Андрей (Қизилқум) 10.
Қизилқум: Жабборов Эркин; Яфаров Тимур; Власичев Андрей (Ҳайдаров Фаррух, 74); Айзатулов Темур; Қамбаров Файзулло (Холматов Сарвар, 64); Васильев Темур; Мандзукас Яннис; Шотурсунов Фаррух (Алимов Наврўз, 46); Ғуломов Ғуломҳайдар; Ғуломхўжаев Азиз; Ильин Илья
Динамо: Мельничук Андрей; Бозоров Акмал; Киликевич Владимир; Мирзаев Тўлқин (Колядин Максим, 90); Клецков Александр; Холмуродов Акмал; Набиев Абдулла; Сайфиев Сирожиддин (Рисқуллаев Ахрол, 83); Бобожонов Азамат (Абдусалимов Фирдавс, 70); Дадашев Темур; Шарофуддинов Комил.
Огоҳлантиришлар: Мельничук Андрей, 10; Набиев Абдулла, 18; Бобожонов Азамат, 66
Четлатиш: Шарофуддинов Комил, 90+5

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув: 

27.09.2012 «Динамо» – «Қизилқум» 3:0
21.08.2011 «Динамо» – «Қизилқум» 1:1
01.05.2010 «Динамо» – «Қизилқум» 0:0
25.06.2009 «Динамо» – «Қизилқум» 3:0
30.06.2008 «Динамо» – «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Самарқандда 13та ўйин ўтказишган. Шулардан 7тасида майдон эгалари зафар қучишган, 2 марта “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Динамо” ўз уйида бу жамоага сўнгги бор 2002 йилги мавсумда мағлуб бўлган. Шундан сўнг Самарқандда бўлиб ўтган 10та ўйинда Зарафшон клуби ғалаба қозона олмай келмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика