RU

Последние новости

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади.

«Динамо» (Самарқанд) – Бунёдкор» (Тошкент)
12 октябрь 2015. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 15та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 34:7. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 4, “Бунёдкор” эса 46 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда битта гол урилган. Иккинчи бўлим охирида ҳозирда "Ал Жайиш" шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Рашидов тўп киритиб "қалдирғочлар"га ғалаба келтирган - 1:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.04.2014 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
18.04.2013 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
15.04.2011 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
12.09.2010 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ушбу рақиб майдонидаги 8та ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. Битта учрашувда (2007 йил) Самарқанд клуби ўз майдонида дуранг ўйнаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика