RU

Последние новости

19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  4 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  11 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  13 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  3

Превью. "Динамо" - "Андижон" Новости

Превью. "Динамо" - "Андижон"

Самарқанднинг "Динамо" клуби бу турда "Андижон" клубини қабул қилади.
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон)
26 июнь 2015. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Динамо” ва “Андижон” олий лигада 38 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 17 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 59та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 49та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 58 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Ўтган мавсум дастлабки даврада Андижонда ташкил этилган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Ҳисобни меҳмонлар ярим ҳимоячиси Абдулла Набиев очган. Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумчиси Анвар Ражабов дублга эришган. Бунга “Динамо” ҳужумчиси Санъат Шихов дубли билан жавоб берган – 2:3. Самарқандда Акмал Бозоров ва Санъат Шиховнинг голлари “Динамо”га ғалаба келтирган – 2:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Динамо» - «Андижон» 2:0
19.10.2012 «Динамо» - «Андижон» 3:0
21.05.2011 «Динамо» - «Андижон» 3:1
27.05.2010 «Динамо» - «Андижон» 2:0
25.04.2009 «Динамо» - «Андижон» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. “Андижон” ўз тарихида бир бор (1993 йил) Самрқанддан уч очко билан қайтган. Шундан кейин бўлиб ўтган 17та ўйинда “Динамо” ўз майдонида бу рақибга умуман мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика