RU

Последние новости

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  19 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 7-турини бошлаб берувчи ўйинда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»
2 май. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, С.Сатторов
Назоратчи: С.Эрматов.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 14 марта тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та  ўйинда водийликлар ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда 1 бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 33:7 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 34 очкони, “Навбаҳор” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” йирик ғалабаларга эришишган. Водийдаги учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳамаджонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб ҳисобни очганди. Бундан ташқари Олександр Пишур ва Лутфулла Тўраев “лочинлар” дарвозасини ишғол қилишган – 0:3. Тошкентда кечган баҳс бунданда йирик натижа билан тугаган. Сардор Рашидов, Анвар Бердиев ва Анвар Ғофуров бир мартадан гол уришган бўлса Игорь Таран икки бор “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилган – 5:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2013 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  5:0
19.10.2012 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2009 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  6:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”га етарлича қаршилик қила олмаган. Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” зафар қучишган. Бундан ташқари “Навбаҳор” Тошкентда 6 йилдан буён гол ура олмай келмоқда.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика