RU

Последние новости

09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  0 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  0 08:57Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:30Про лига. Бугун 14-тур якунланади  0 08:02Копа Америка. Аргентина сўнгги дақиқаларда ғалабани «илиб кетди»  11 07:40Суперлига. Бугун Андижонда «оловли» ўйин бор  26 02:25Евро-2024. Дания - Сербия 0:0, Даниянинг голи хисобга олинмади  0 02:15Евро-2024. Англия - Словения 0:0, Палмер ваниҳоят майдонга тушди  2 01:55Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди  4 01:50Мусобақанинг энг зерикарли учршувида Англия Словения билан нурсиз дуранг ўйнади  19 01:18Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди  0 00:41"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади  3 00:35Евро-2024. Франция - Польша 1:1, Франция мусобақадаги биринчи голини урди  1 00:27"Рома" де Росси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди  0 00:25Евро-2024. Нидерландия - Австрия 2:3  0

Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью Новости

Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью

Суперлига 8-турининг дастлабки учрашувида "Андижон" жамоаси ўз ўйида "Металлург"ни қабул қилади

Ўзаро ўйинлар тарихи

"Андижон" ва "Металлург" жамоалари Ўзбекистон чемпионати тарихида ўзаро 42та ўйин ўтказган. 18 баҳсда бекободликлар, 13тасида эса андижонликлар ғалаба қозонган. 11 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 69:61, “Металлург” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:1 2015 йилда қайд этилган, “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса ўтган мавсумда биринчи давра учрашувда қайд этилд. "Андижон" собиқ ҳужумчиси Рубин Хебай "порлаган" ўйинда 5:0 ҳисоби қайд этилган эди. 

Мазкур жамоаларнинг Андижонда кечган ўйинларида мезбонлар катта устунликка эга. Жами 21 тўқнашувнинг, 11тасида "бургутлар" ғалаба қозонган, 7 учрашувда дуранг қайд этилган ва бор йўғи 3 баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келган. Тўплар фарқи – 36:15.


Сўнги ўйин

20-тур

"Металлург" – "Андижон" 2:0  

27 сентябрь 2023 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Шоҳруҳ Йўлдошев, Жасур Рустамов, Сардор Исматуллаев.

VAR: Найим Қосимов

АVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 34', Далер Шарипов 69'

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 8.Искандар Шайкулов (23.Беҳруз Шодмонов, 81), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов, 17.Ризо Яздандўст, 19.Эргаш Исмоилов (24.Рўзибой Файзуллаев, 90+3), 77.Шаҳзод Убайдуллаев (20.Далер Шарипов, 61), 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Дамир Темиров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 70.Алишер Хайруллаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 9.Леван Арвеладзе (19.Суҳроб Бердиев, 58), 13.Сардор Азимов (94.Армин Бошняк, 58), 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (28.Исломбек Маматказин, 71), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 66.Илҳомжон Алижонов (14.Абдураҳмон Комилов, 71), 99.Рубен Хебай (22.Шаҳбоз Эркинов, 58).

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 4.Дилшоджон Комилов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (72), Суҳроб Бердиев (79).

Эътиборингизга, Андижонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз

24.02.2023  "Андижон" - "Металлург" - 5:0

15.09.2021  "Андижон" - "Металлург" - 1:2

21.06.2020  "Андижон" - "Металлург" - 0:2

16.06.2019  "Андижон" - "Металлург" - 1:1

22.10.2016  "Андижон" - "Металлург" - 0:0


Жорий мавсумдаги натижалар

"Бургутлар" ҳозирга қадар бор йўғи бир маротаба мағлубиятга учрашди ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллашган. Жорий мавсумнинг дастлабки учрашувида ОКМКга қарши кечган учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган андижонликлар, иккинчи турда "Бобур Арена"да "қалдирғоч"ларни 5:1 ҳисобида "янчиб" ташлашди. Учинчи турда "Сурхон" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилган бўлса, кейинги турда "Насаф" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Бешинчи турда сафарда "Локомотив" 2:1 ҳисобида таслим этилди. Ўзбекистон кубогида "ўлим" гуруҳидан кейинги босқичга чиққан Хомяков шогирдлари ўз ўйида "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазишди ва мавсумдаги илк мағлубияти қайд этди. Ўтган турда эса "Нефтчи"га қарши кечган водий дербисида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. "Андижон" Суперлигада 7та учрашувда иштирок этди ва 12 очко билан мусобақа иккинчи ўринда.


Бугунги тўқнашувдаги меҳмон "Металлург" жорий мавсумда чемпионатимиз доирасида 6та учрашувда иштирок этди ва ҳали ғалаба қозона олмади. Дастлабки турда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши кечган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган бўлса, иккинчи турда "Сўғдиёна"га қарши учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. Учинчи турда Фарғонага сафар қилган Стешевич шогирдлари "Нефтчи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Динамо"га қарши кечган тўқнашувда эса Бекободликлар дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олишади, аммо учрашувнинг сўнги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол туфайли 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишади. Сўнги икки учрашувда эса "Металлург" "Пахтакор"га 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва ўз ўйида "Қизилқум" билан нурсиз дуранг қайд этди.



Эксперт фикри

8-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов "Андижон" - "Металлург" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

"Андижон" жамоаси бу йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Александр Хомяковни эса чемпионатнинг энг яхши мураббийларидан бири деб ҳисоблашимиз мумкин, чунки бюджети катта бўлмаган жамоа билан совринли ўринлар сари курашмоқда. Тўғри, чемпионат ҳали узоқ. Лекин шу вақт ичида ўз ўйини билан мухлислар меҳрини қозонди. "Металлург" эса аксинча мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. "Андижон" ўз мухлислари қаршисида ғалабани тантана қилади. "Металлург" ҳимоявий ўйнашини тахмин қилиш мумкин.  Ҳисоб 1:0 

Ҳакамлар



Суперлига

8-тур

"Андижон" – "Металлург" 

18 май. Андижон. "Бобур Арена". 19:00

Бош ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов    

Захира ҳаками: Достон Мирзараимов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Ислом Азимов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов  

Комиссар: Ойбек Юнусов

Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

+3   
18 мая 13:16:41
Muxammad Ali
Ин Шаа Аллох бугун Анжан 2-0 хисобида галаба козонади!
-1   
18 мая 14:10:19
Mansurbek .
Bizi hakamlar zo’r Angliya hakamlari kabi suratga tushubdilar faqat bizikilar qornilari yumoloq ekanligi bu ohshatishga soya solyabdi
-1   
18 мая 14:06:42
Khaydarov Khaydarov
Ответ на комментарий пользователя Shuxrat Nabiyev
Арабла ётиб уйнашади дейилади бизни чемпионатГа СУГДИЁНА МЕТАЛЛУРГ АНДИЖОН НЕФТЧИ НАВБАХОР улардан Кам эмас ишонмасайизлар шу турга синаб куринглар Динамо хам хужумкор уйнаёбди бюджетинг катта газини босмайсанми ландавурлар куркиб уйнашини буларни
Gandon Seni kamanden qaysi ? Qara Chempionatga Eng koʻp golni Anjan bilan Navbahor urgan, Yotib olib oyneydigan Kamanda Eng koʻp gollarni ura oladimi miyyengaske yiban. Endi sen kamandeni nomini yoz erkak bosen agar
-1   
18 мая 13:50:55
Shuxrat Nabiyev
Ответ на комментарий пользователя Muxammad Ali
Ин Шаа Аллох бугун Анжан 2-0 хисобида галаба козонади!
Узр укам ИШОНМАЙМАН дуранг булади иккови хам арабладай ётиб юмалаб инвалид уйнаса
-2   
18 мая 13:48:23
Shuxrat Nabiyev
Арабла ётиб уйнашади дейилади бизни чемпионатГа СУГДИЁНА МЕТАЛЛУРГ АНДИЖОН НЕФТЧИ НАВБАХОР улардан Кам эмас ишонмасайизлар шу турга синаб куринглар Динамо хам хужумкор уйнаёбди бюджетинг катта газини босмайсанми ландавурлар куркиб уйнашини буларни
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика