RU

Последние новости

13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  44 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11

Превью. АПЛнинг 8-тур ўйинларини "Челси" - "Лестер" баҳси очиб беради Новости

Превью. АПЛнинг 8-тур ўйинларини "Челси" - "Лестер" баҳси очиб беради

15 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:30да "Челси" ҳамда "Лестер Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт беради.

"Челси" - "Лестер Сити"

"Челси" сардори Жон Терри жароҳатидан қутилди ва бугун 4-турдан сўнг илк маротаба майдонга тушиши мумкин. Виллиан онасининг вафоти туфайли бу баҳсда иштирок этмайди.

"Лестер" ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер жароҳатидан қутилди ва пайшанба куни умумий гуруҳда шуғулланди, аммо Нампалис Мендининг оёғида шикастланиш борлиги туфайли майдонга туша олмаслиги мумкин.

"Лестер Сити" "Стэмфорд Бриж"даги сўнгги 10 та ўйинда бор йўғи 1 маротаба ғалаба қозонган (3 та дурнг, 6 та мағлубият) ва бу муваффақият 2000 йилда содир бўлган.

"Лестер" айни дамда 12-ўринни эгаллаб турганини ҳисобга олсак, бу баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушиши аниқ.


Имкониятлар: 55 - 45


"Арсенал" - "Суонси"

"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру ва ярим ҳимоячи Аарон Рэмси "Суонси"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди, аммо Френсис Коклен жароҳатидан қутилди.

"Суонси" футболчилари Фернандо Льоренте ва Жефферсон Монтеронинг майдонга тушиш шубҳа остида, аммо Натан Дайер иштрок этмаслиги аниқ.

"Суонси" Премьер-лига доирасидаги "Эмирейтс"да ўтган сўнгги 4 та баҳсда мағлуб бўлмаган (3 та ғалаба, 1 та дуранг).

"Арсенал" Англия чемпионатидаги сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозонган ва навбатдаги баҳс ҳам шундай бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 55 - 45


"Борнмут" - "Халл Сити"

"Борнмут" устози Эдди Хоунинг сўзларига кўра терма жамоалар танаффусида майдонга тушган футболчиларнинг икки нафари шикастланган, аммо мураббий уларнинг номини айтмади.

"Халл Сити" ҳужумчиси Мбокани терма жамоалар ўйинида жароҳат олди, аммо Аҳмад Элмоҳамади сафга қайтди.

"Борнмут" "Халл"га қарши лигадаги сўнгги 12 та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган (4 та дуранг, 7 мағлубият) ва бу 2005 йилнинг мартида содир бўлган.

Бу жамоалар 7 та турдан сўнг 10 тадан кўп гол ўтказган жамоалар ҳисобланади ва ўйинда голлар сони кўп бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 50 - 50


"Манчестер Сити" - "Эвертон"

"Манчестер Сити" "Эвертон"га қарши баҳс олдидан яхши формада. Кевин Де Брюйне жароҳатидан қутилди, аммо унинг майдонга тушиши аниқ эмас. Бакари Санья терма жамоалар баҳсида шикастлангани туфайли уч ҳафтани ўтказиб юборади.

"Эвертон" сафида ҳимоячилар Лейтон Бэйнс ва Фил Жагелка ҳамда ҳужумчи Ромелу Лукаку соппа-соғ. Даррон Гибсон ҳам сафга қайтди, аммо Жеймс Маккарти ва Аарон Ленноннинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

"Манчестер Сити" "Эвертон"га қарши Премьер-лига доирасидаги сўнгги олти ўйинда мағлуб бўлмаган (4 та ғалаба, 2 та дуранг) ва бу басҳларда бор-йўғи 4 та гол ўтказиб юборган.

"Сити" Премьер-лигадаги сўнгги икки учрашувини муваффақиятсиз ўтказди ва "шаҳарликлар" бу натижани "Эвертон"га қарши баҳсда тўхтатишга уриниб кўради.

Имкониятлар: 55 - 45


"Сток Сити" - "Сандерленд"

"Сток Сити" ярим ҳимоячиси Жо Аллен жароҳат туфайли "Сандерленд"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Глен Жонсон машғулотда жароҳат олди ва бир ойга сафдан чиқди.

"Сандерленд" сафида Ламин Коне ва Жэйсон Денайернинг майдонга тушиши шубҳа остида, Ли Каттермол ҳамда Стивен Пиенар бу баҳсда иштирок этмайди. Вито Манноне, Себастьян Ларссон, Ян Кирхофф, Аднан Янузай ва Фабио Борини ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.

"Сток" "Сандерленд"га қарши сўнгги 5 та ўйинда ғалаба қозона олмаган (2 та дуранг, 3 та мағлубият).

Имкониятлар: 55 - 45


"Вест Бромвич" - "Тоттенхэм"

"Вест Бромвич" сафида Саломон Рондоннинг майдонга тушиши сўроқ остида.

"Тоттенхэм"да Мусса Дембеле бу баҳсда иштирок этиши эҳтимоли кам, чунки мураббий Маурисио Почеттино, терма жамоалар ўйинида баъзи футболчилар шикастланганини айтди. Гарри Кейни жароҳат туфайли майдонга тушмайди.

"Вест Бромвич" "Тоттенхэм"га қарши лиганинг сўнгги 13 та ўйинида бор-йўғи 1 маротаба ғалаба қозонган (7 та дуранг, 5 та ғалаба).


Имкониятлар: 45 - 55


"Кристал Пэлас" - "Вест Хэм"

"Кристал Пэлас" сафида Скотт Данн жароҳат туфайли баҳсни ўтказиб юборади, Папе Суаре ва Лоик Реми ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.

"Вест Хэм" жамоасида Аарон Кресвел, Нордтвейт, Жонатан Каллери сафга қайтган, аммо Гокхан Торе 6 ҳафта майдонга туша олмайди. Артур Масуаку, Андре Айю, Диафра Сахо ва Энди Кэрролл жароҳатланганлар сафида.

Имкониятлар: 50 - 50


"Мидлсбро" - "Уотфорд"

"Мидлсбро" бош мураббийи Айтор Каранканинг матбуот-анжуманида айтган сўзларига кўра, терма жамоалар ўйинида иштирок этган футболчилар соғ қайтишди.

"Уотфорд" футболчиси Исаак Саксесс жароҳатидан қутилди ва жорий мавсумда илк маротаба майдонга тушиши мумкин. Мигель Бритос ва Валон Бехрами сафга қайтган.

"Мидлсбро" "Уотфорд"га қарши сўнгги 5 та ўйинда бирор маротаба ғалаба қозонмаган (2 та дуранг ва 3 та мағлубият).

Имкониятлар: 50 - 50


"Саутгемптон" - "Бёрнли"

"Саутгемптон" футболчилари Седрик Соарес ва Райан Бертран сафдан чиққан, Шейн Лонгнинг майдонга тушиши шубҳа остида. Жей Родригес жароҳатидан қутилди, Софиан Буфал ҳозирча тўлиқ соғайиб кетгани йўқ, аммо майдонга тушиши мумкин.

"Бёрнли" дарвозабони Том Хитон терма жамоа сафида жароҳат олди. Эшли Барнс машғулотларга қайтди, аммо тўлиқ тайёр эмас.

"Саутгемптон" "Бёрнли"га қарши сўнгги 14 та учрашувнинг бор-йўғи биттасида мағлуб бўлган (7 та ғалаба, 6 та дуранг).

Имкониятлар: 60 - 40


"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед"

"Ливерпуль" сафида шикастланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

"Манчестер Юнайтед"нинг жароҳатланган футболчилари Люк Шоу ва Генрих Мхитарянг "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.

"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га қарши сўнгги 5 учрашувнинг 4 тасида мағлубиятга учраган. Юрген Клопп қўл остидаги жамоа айни дамда жуда кучли ўйин кўрсатмоқда ва баҳс голларга бой бўлиши мумкин.

Имкониятлар: 50 - 50

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика