RU

Последние новости

01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  2 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция)  57 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  3 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  8 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  12 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  47 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  16 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил Новости

"PremiosLaLiga" маросими ҳақида батафсил

Кеча спортчи, санъаткор ва арбоблар Испаниянинг ўтган мавсумдаги энг яхшиларини аниқлаш маросимида йиғилишди.

Примеро ва Сегунданинг 2014/15 мавсумдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросими Барселона Форумлари саройида бўлиб ўтди. Ҳеч ким тадбирни ўтказиб юборишни истамади. 1000дан ортиқ меҳмонлар тақдирлаш маросимида иштирок этди. Спортчи, актёр, қўшиқчи ва бошқа машҳур инсонлар қизил йўлакчада кутиб олинди. Барча меҳмонлар йиғилганидан сўнг ташкилотчилар тадбирни бошлашди. Тақдирлаш маросими дунёнинг 130дан ортиқ мамлакатида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.

Энг яхшиларни аниқлаш тадбирида қизиқчи Лев Гарлем ва актриса Элиза Моулия бошловчилик қилишди ва улар 14 номинация бўйича футболчи ва мураббийларга ўз совринини топширишди.




Ла Лига совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Клаудио Браво ("Барселона")


- Энг яхши ҳимоячи: Серхио Рамос ("Реал")


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Хамес Родригес ("Реал")


- Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши мураббий: Луис Энрике Мартинес ("Барселона"). Мураббий келмаганлиги туфайли совринни "Барселона" вице-президенти Хорди Местре олди


- Энг яхши футболчи: Лионель Месси ("Барселона")


- Энг яхши америкалик футболчи: Неймар ("Барселона")


- Энг яхши африкалик футболчи: Софьян Фегули ("Валенсия"). Фегули маросимга кела олмаганлиги туфайли совринни унинг жамоадоши Дани Парехо олди


- Мухлислар эътирофи: Криштиану Роналду ("Реал"). Рамос совринни Роналдуга бериб қўйишини айтди ва совринни ўзи олди.

Сегунда совриндорлари:


- Энг яхши дарвозабон: Иван Куэльяр ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ҳимоячи: Бернардо Эспиноса ("Спортинг" Хихон)


- Энг яхши ярим ҳимоячи: Оскар Гонсалес ("Вальядолид")


- Энг яхши ҳужумчи: Рубен Кастро ("Бетис"). Кастронинг ўрнига совринни Пепе Мель олди.


- Энг яхши мураббий: Пабло Мачин ("Жирона")

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика