Премьер-лига бош мураббийлари уруш қўмондонларига айланганда (фотогалерея)
12 ноя 2016 12:30
Новости
Премьер-лига бош мураббийлари уруш қўмондонларига айланганда (фотогалерея)
Славен Билич - жангларда кўп аскарини йўқотиб, ғалаба қозонадиган қўмондон. Ҳар доим ҳам унинг ҳимоя қўрғони душман ҳужумларига дош беравермайди.
Антонио Конте - қалъаларни ҳимоя қилишда унга тенг келадигани йўқ. Унинг тактикаси ишончли ҳимоя ва қарши ҳужум.
Алекс Фергюсон - жангнинг охиригача ғалаба учун курашадиган қўмондон. Ушбу инсон урушларда кўплаб тарихий ғалабаларга эришган афсона ҳисобланади.
Хосеп Гвардиола - испанча ҳужум тактикасини хуш кўрувчи даҳо. У Олмония ва инглиз юртида ҳам муваффақиятли юришлар амалга оширган камдан-кам генералларнинг биридир.
Юрген Клопп - энг агрессив қўшин қўмондони. Ушбу инсон аскарлари иштирок этган жангларда душман тараф янчиб ташланади.
Жозе Моуриньо - энг йирик урушларда кучсиз ҳисобланган қўшин билан катта ғалабаларга эришган генерал. Бутун Европа ундан ҳайқиб туради.
Маурисио Почеттино - қўл остидаги аскарлардан қандай фойдаланишни яхши биладиган иқтидорли қўмондон. Унинг қўшинларида асосан ёш аскарлар хизмат қилади.
Клаудио Раньери - инглиз ерларини забт этган италиялик генерал. Унинг айёрона юришлари душманларни кўп маротаба довдиратиб қўйган.
Арсен Венгер - ҳеч қачон ўз ерларини бировга бериб қўймайдиган франциялик қўмондон. Унинг аскарлари кўп жароҳат олишади, аммо генералнинг 4 та қалъаси доимо тўпчилар ҳимоясида.
Комментарии