RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  166 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди Новости

Пойтахт Лигасида йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Юртимизда оммавий футболни ривожлантириш учун кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларда ҳам расмий, ҳам хусусий секторлар фаоллик кўрсатмоқда. 2019 йил бир неча футбол фидойилар томонидан ташкил этилган ҳаваскорлар ўртасидаги "Пойтахт Лигаси" мусобақасида куни кеча тўртинчи мавсум якунига етди. 

Мусобақа тарихида илк бор 33 та жамоа 3 та лигада ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Пойтахт Лигаси ташкил этилганидан буён холислик, самимият, ҳалоллик ва албатта адолат асосида ўтказиб келинади. Яъни, Пойтахт Лигасида адолат доим биринчи ўринда! Турнирда ҳеч бир иштирокчининг манфаати бошқаникидан устун қўйилмаган ва қўйилмайди! 

Таъкидланганидек, куни кеча мусобақанинг тўртинчи мавсумини энг яхшилари аниқланди. Маросимда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Тимур Кападзе, "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович, "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи Денис Коростиченко, "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бош мураббийи Абдуҳамид Қодиров ва Championat.Asia интернет портали журналисти Фахриддин Рўзиев иштирок этди. 

Аҳамиятлиси, тақдирлаш маросимида иштирок этган меҳмонлар Пойтахт Лигасининг фалсафасига ҳар томонлама мос . Зеро, 5 нафар меҳмоннинг ҳеч бири ўзбек футболида шу кунга қадар ўз ортидан заррача ҳам ёмон ном қолдирмаган. Тимур Кападзе футболчилик даврида ҳам мураббий сифатида ҳам қинғир ишларга аралашмагани билан доимо мухлислар ардоғида бўлиб келади. Денис Коростиченконинг мураббийлик фаолияти оғир бошланган бўлса-да, номига доғ туширгани йўқ. Аксинча, ҳалоллиги сабабли яна "темирйўлчилар" устозига айланди. Иван Бошкович ва Абдуҳамид Қодиров адолатни биринчи ўринга қўйиши ўлароқ ўзлари бошқараётган жамоаларнинг натижалари яхшилана бошланди. Журналист Фахриддин Рўзиев ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Айнан футбол ичидаги қинғир инсонларнинг асл юзини очишга ҳаракат қилаётган ёш, қалами ўткир журналист укамиз. 

Пойтахт Лигасида ажойиб мавсумнинг ғолиби "Мастер" жамоаси бўлди. Маррага иккинчи бўлиб "Qamar" етиб келди. 2021 йилги чемпион "Ансор" эса бу йил бронза медаллари билан кифояланди. 

"Мастер" жамоаси "юраги" Ҳусниддин Илёсов – "йилнинг энг яхши ўйинчиси", "S-Family" посбони Мансур Умрзоқов – "йилнинг энг яхши дарвозабони" дея тан олинди. 

Ҳусниддин Илёсов 35 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлди. "Ҳалол ўйин" совринига "FC Wolves" эга чиқди. Пойтахт Лигаси Кубогида 2-лига вакили "Бирлик" жамоаси ғолиб бўлди.


Пойтахт Лигаси Кубоги финалининг энг яхши ўйинчиси – Наримон Алиев (“Бирлик”)


Пойтахт Лигаси Кубоги ғолиби – "Бирлик" жамоаси


"Ҳалол ўйин" соврини – "FC Wolves" жамоаси


"Холис хизматлари учун" – Элбек Каримов, Ислом Тўрахонов, Миржалол Норматов


"Йилнинг энг яхши дарвозабони" – Мансур Умрзоқов ("S-Family" жамоаси)


"Йилнинг энг яхши тўпурари", "Йилнинг энг яхши ўйинчиси" – Ҳусниддин Илёсов ("Мастер" жамоаси)


Пойтахт Лигаси чемпиони – "Мастер" жамоаси


Пойтахт Лигаси Кубоги финалини ажойиб руҳда бошқарган ҳакамлар – Шавкат Муҳиддинов ва Фурқат Азизов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика