Поттер Зиешнинг ЖЧдаги иштирокидан мамнунлигини айтди
25 дек 2022 12:50
Новости
Поттер Зиешнинг ЖЧдаги иштирокидан мамнунлигини айтди
"Челси" бош мураббийи Грем Поттер жамоа футболчиси Ҳаким Зиешнинг ЖЧ-2022даги иштироки ҳақида гапирди.
"Жаҳон чемпионатидан олдин ҳам у яхши ҳолатда эди. Хатто захира ўриндиғида ўтирган ҳолатида ҳам бор эътиборини ўйинга қаратаётганди. Унинг сифатларини яхши биламиз, у буни Қатарда яхши кўрсата олди.
Яна кўп нарсаларни гапириш мумкин, бироқ "Челси"да кўплаб чемпионлар ўйнайди ва улар доимо майдонга тушишга тайёр туришади. Шу сабабли у ҳам сабр қилиб, ўз имкониятини кутаётганига ишончим комил", - деди Поттер.
Эслатиб ўтамиз, Зиеш 2020 йил ёзида "Аякс"дан 40 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Шу давр мобайнида у жамоа таркибида 92 ўйинда 14 гол ва 10 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии