Поттер: “Ҳамма айб менда деб ўйламоқда”
19 фев 2023 08:55
Новости
Поттер: “Ҳамма айб менда деб ўйламоқда”
АПЛ 24-турида “Саутгемптон”га учралган мағлубият (0:1)дан кейин “Челси” устози Грэм Поттер ўз фикрлари билан бўлишди.
“Уйдаги мағлубиятдан сўнг, бизга қарши ҳар қандай танқидни тўғри тушуниш мумкин. Қийин даврни бошдан кечирдик, ёш футболчиларнинг АПЛга мослашиши билан боғлиқ муаммолар кўп бўлди. Кўпчилик муаммо менда деб ўйламоқда. Улар ҳақ деб ҳисобламайман. Аммо бу улар ўз фикрини билдирмасин дегани эмас. Бир қадам ортга қадам ташладик. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади”, дейди Поттер.
Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” барча мусобақаларда қаторасига 5 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа чемпионат жадвалида 31 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии