RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  94 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Поттер "Челси"да ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммолар Новости

Поттер "Челси"да ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммолар

Биз янги менежер олдида турган олтита муҳим вазифани танлаб олдик.

Улар орасида Мейсон Маунтни энг яхши ҳолатига қайтариш вазифасини ҳам кўришингиз мумкин.

Ўз ўйин фалсафасини қуриш

Грэм Поттер аниқ ўйин услубига эга бўлган жамоаларни яратиш орқали ўзининг мураббий сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади. "Челси" таркибида унинг ўйин фалсафасини амалга ошириш учун ўйинчилар етарли. Аммо асосий савол "Бирменгем" ва "Сток" собиқ ярим ҳимоячисининг ўз ғояларини янги шогирдларига етказиш қанча вақт кераклигида бўлади. Тухель ўтган йил бошида ушбу вазифани Фрэнк Лэмпарддан қабул қилиб олганидан сўнг жамоанинг ўйинига дарҳол таъсир ўтказганди. Поттер Чемпионлар Лигасида зафар қучган ҳамкасбидан кўра анча қийинчиликка дуч келади. У иш берувчилар томонидан ҳеч қандай умидлар борасида иллюзияга дуч келмайди.


Ҳимояни тартибга солиш

Тухелнинг "Стэмфорд Бриж"да дастлабки бир неча ойдаги муваффақияти уларнинг "бузиб бўлмас қалъадек" уч кишилик ҳимоядаги мудофаасига асосланган эди. Бироқ Антонио Рюдигер ва ундан сал камроқ аҳамиятга эга бўлган Андреас Кристенсеннинг кетиши катта муаммо туғдирди. Калиду Кулибали ва Уэсли Фофананинг умумий 103 миллионга олиб келиниши улар ўз ўйинларини топиб олишгач? ушбу муаммо ўз-ўзидан бартараф бўлиши мумкин, бироқ ҳозир янги мураббий фақат 37 ёшли Тиаго Силвага таяниб қолишга мажбур бўлади. Жамоанинг икки қимматбаҳо чап қанот ҳимоячилари Бен Чилуэлл (45 млн фунт) ва "Брайтон" собиқ ҳимоячиси Марк Кукурелья (55 млн фунт)нинг мослашиб кетиши ҳам анча қийин бўлади. Шундай бўлса-да, баҳсга киришишингиз мумкин – Поттерда, албатта, қандайдир режа бор.

Тўғри тактика танлаш

"Брайтон" футболчилари Грэм Поттер қўл остида унинг тизимлари аро ўтиб юришда моҳир бўлган. У Тухелнинг "кўклар" бошқарувидаги охирги учрашуви бўлишига олиб келган германиялик мутахассиснинг танлаган тактикаси яратган баъзи чалкашликларни ўзи учун қайд этиб олган бўлса, не ажаб. Ундан иш бошлаганининг дастлабки ҳафталарида янада ўзгача ёндашувни кутинг. Эҳтимол, у Тухелнинг 3-4-3 тактикасига содиқ қолар – Поттер ўз "сеҳри"ни машғулотлар жараёнида ишлатади. Шунингдек, 47 ёшли мутахассисдан томошабоп ўйин намойиш қилиш лозим эканини яхши билади. Айниқса, қанот ҳимоячиларини саралаб олиш унинг кун тартибида турган муҳим масалалардан бири. Янги беш йиллик шартнома имзолаган ўнг қанотдаги Рис Жеймс уларни белгилаб олишда асосий калит бўлиб хизмат қилади.


Марказий ярим ҳимоядаги масалаларни ҳал қилиш

Ўтган йил давомида доимий жароҳатлари туфайли Н'Голо Канте хизматларидан фойдалана олмагани боис Тухель қўл остидаги "Челси" бутун мавсум бу борада бош қотирди. Ушбу нуқтанинг ёзги трансферлар ойнаси чоғида мустаҳкамланмагани чинданда ажабланарли эди. Поттер бошқарувидаги "Брайтон"нинг ютуқлари ҳатто баъзи Премьер-лига клубларига қарши ҳам уларнинг тўпга эгалик қилиш ва ўйинни бошқариш қобилиятининг ортиб бориши билан ажралиб турди. Шу сабабли Поттернинг Жоржиньо, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик ва Конор Галлахер каби вариантлардан тўғри комбинация топиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Клуб билан шартномасининг охирги 12 ойи бошланган Кантенинг тезроқ сафга қайтиши таъминлаш фойдали саналади.

Маунтга энг яхши ҳолатини қайта кашф этишга ёрдам бериш

"Динамо" Загребга қарши ўйинда турли позицияларда ўйнаб мағлубиятга учраган оғир оқшомдан сўнг Мейсон Маунт журналистларга интервью беришга рози бўлган ягона футболчи бўлди: 

"Биз тезда қайта тикланадиган жамоамиз. Кучлимиз ва ушбу лаҳзада бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишдан бошқасини ўйламаяпмиз".

23 ёшли англиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Премьер-лигада "Челси" учун 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Аммо бу йилги мавсумда у ҳеч қандай сермаҳсуллик намойиш эта билмади. Сўнгги мавсумларда ўзининг ажойиб ўйини билан жамоанинг юраги эканини исбот қила олган академия маҳсулига муносиб роль топиб бериш Поттернинг вазифалари рўйхатининг юқорисида жойлашиши лозим.

"Челси" етакчиси ким бўлишини тайинлаш

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Ромелу Лукакунинг ўрнига Пьер-Эмерик Обамеянгнинг харид қилиниши ёзда Тухелнинг Криштиану Роналдуни сотиб олиш имконияти бўлганда уни "ноз қилгани"дан кейинги охирги юриши бўлди. 33 ёшли Обамеянг, табиийки, ортиқ бир пайтлар "Боруссия" Дортмундда Томас Тухель кўл остида ўйнаган футболчи эмас. Шунинг учун Поттер ё жамоа ҳужумини габонлик ҳужумчи атрофида қуриш ёки умуман бошқа ёндашувда тўхталиши керак бўлади. Кай Хаверц ва Раҳим Стерлинг ўртадаги муқобил вариантлар бўлади ва ушбу мавсумда "Брайтон"да таниқли Дэнни Уэлбек амалга оширган ишни бажаришга уринишади. Ўтган мавсум "Саутгемптон"да ижара асосида ўйнаган Армандо Броя билан яна олти йиллик фойдали шартнома имзоланди. У ҳам жамоада ажралиб туриши мумкин.


Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика