Португалиянинг Уругвайга урган биринчи голида Роналду тўпга тегмаган. Бу датчик ёрдамида аниқланди — ФИФА
29 ноя 2022 17:54
Новости
Португалиянинг Уругвайга урган биринчи голида Роналду тўпга тегмаган. Бу датчик ёрдамида аниқланди — ФИФА
ФИФА Уругвайга қарши баҳсдаги гол чоғида ўйин тўпига ўрнатилган датчик маълумотлари Криштиану Роналду тўпга тегмаганини кўрсатганини айтди.
"Adidas технологияси туфайли биз аниқ айтишимиз мумкинки, Криштиану Роналду биринчи гол урилган вақтда тўпга боши билан тегмади.
Ўша пайтда тўпга ташқи куч таъсир қилмади. Бу бизнинг ўлчовларимизда ўзгаришларнинг йўқлиги билан изоҳланади. Тўп ичига ўрнатилган 500 Гц частотали IMU датчики бу таҳлилда ҳаммасини аниқ кўрсатиб беради", – дейилади ФИФА вакили баёнотида.
2022 йилги Жаҳон чемпионатида ишлатиладиган ҳар бир тўпда ўйинчиларнинг ҳар бир тегинишини аниқлайдиган датчик мавжуд. Ушбу технология офсайдларни, шунингдек, кўриниши қийин бўлган тегинишларни аниқлашга ёрдам бериш учун жорий қилинган.
ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди
Комментарии