Португалиялик фолбиннинг айтишича, Роналду отасининг дафн маросимига бормай қарғишга учраган
20 авг 2017 16:10
Новости
Португалиялик фолбиннинг айтишича, Роналду отасининг дафн маросимига бормай қарғишга учраган
Португалиялик фолбин Фернандо Ногейранинг сўзларига кўра, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2005 йилда отасининг дафн маросимига келмай, қарғишга учраган экан.
Ўшанда футболчи ЖЧ-2006 саралаш учрашувида Россияга қарши учрашув ўтказган. Фолбиннинг таъкидлашича, айнан шу сабаб туфайли Роналдуни сўнгги вақтда омадсизликлар таъқиб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси солиқ тўламаганлиги учун Криштиану Роналдуга нисбатан иш очган эди. Шу билан бирга, португалиялик "Барселона"га қарши баҳсда ҳакамни туртгани учун 5 та ўйинга дисквалификация қилинган.
"Роналду руҳан кучсизланган. У футбол ўйнаб, отасининг дафн маросимига бормади ва кўплаб салбий энергияларни озодликка чиқариб юборди. Криштиану отаси билан хайрлашмади ва у билан узоқ вақт суҳбатлашмаган. Роналдуга ёрдам беришдан бахтли бўлардим. Буни текинга бажаришга ҳам розиман" - дейди фолбин.
Комментарии