Португалия. "Брага" пешқадамларни қувишда давом этади
08 янв 2021 12:38
Новости
Португалия. "Брага" пешқадамларни қувишда давом этади
Мусобақа жадвалида 4-поғонада бораётган "Брага" ўз майдонида 7-ўриндаги "Маритиму"ни қабул қилди.
Учрашувдаги ҳисоб 34-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. Юри Медейруш ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
Иккинчи тайм ўрталарида Рикардо Орта мавсумдаги ўзининг бешинчи голини уришга эришди - 2:0.
77-дақиқада меҳмонларнинг анголалик ҳужумчиси Милсон баҳсдаги охирги голни урди - 2:1.
Ушбу ғалабадан сўнг "Брага" ўз очколари сонини 27тага етказиб олди ва 3-ўриндаги "Бенфика" билан очколар фарқини биттагача қисқартирди.
Бугун тунда мамлакат грандлари "Спортинг", "Бенфика" ва "Порту" ушбу тур ўйинларини ўтказишади.
|
Брага Юри Медейрос - 34', Рикардо Орта - 67' |
Примейра-лига . Тур 13 08/01/2021, 02:00 1
:
2
Завершен
|
Маритиму Милсон - 77' |
Стадион: Estadio Municipal de Braga, 0 зрителей
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии