RU

"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди Новости

"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди

Бош мураббий 4 йиллик шартномага имзо чекди.

"Порту" бош мураббийи Сержиу Консейсау билан келишувни узайтирди, дея хабар берди клуб расмий сайти.

Хабарга кўра, "аждарлар" ва 49 ёшли Консейсау ўртасидаги янги битим 4 мавсум – 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шу тариқа мутахассис бутсаларини михга илгач, уй клубида ўн йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган бўлади.

Олдинроқ Сержиу Консейсауга Италиянинг "Милан" жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика