Погба нега "Ливерпуль"га қарши ўйнамади?
17 дек 2018 14:04
Новости
Погба нега "Ливерпуль"га қарши ўйнамади?
"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью нега "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 17-тур ўйинида (1:3) ярим ҳимоячи Поль Погба майдонга тушмагани ҳақида гапириб берди.
"Погба асосий таркибда ўйнашга даъвогармиди? Йўқ. Ҳозир Неманья Матич, Жесси Лингард ва Андер Эррерадан кўнглим тўқ" - дейди мутахассис.
Шу билан бирга Моуринью ҳужумчи Ромелу Лукаку ўйинига ҳам баҳо берди.
"Лукаку баҳсни ёмон ўтказди деб бўлмайди. Яхши ҳаракатланди ва голли вазият яратди. Баъзида у тўпга биринчи тегинишни нотўғри амалга оширади ва кўпинча тўпсиз қолиб кетади, аммо бугун бундай бўлмади. Ромелу ўсяпти. Лукаку "Фулхэм"га қарши учрашувда яхши ҳаракат қилди, аммо "Ливерпуль" билан ўйин жуда қийин ўтди" - дея сўзини якунлади Моуринью.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии