Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди
14 июл 08:07
Новости
Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Тунда янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ мусобақаси якунланди.
Ҳал қилувчи учрашувда “Челси“ ПСЖни 3:0 ҳисобида таслим этди. ФИФА мусобақанинг энг яхши футболчисини аниқлади. Унга кўра, финалда гол урган Коул Палмер турнирнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга эга чиқди.
23 ёшли футболчи ушбу мусобақада 6 та учрашувда майдонга тушди Унинг ҳисобида учтадан гол ва голли узатма бор.
Шунингдек, турнирнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган совринга ПСЖ ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ эга чиққан. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони эса “Челси“дан Роберт Санчес тан олинган.
Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии