Погба Моуринью ҳақида: "Муносабатларимизни тушуниб бўлмасди, барчаси қандай ёмонлашиб кетганини тушунолмайман"
24 окт 2024 16:42
Новости
Погба Моуринью ҳақида: "Муносабатларимизни тушуниб бўлмасди, барчаси қандай ёмонлашиб кетганини тушунолмайман"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси ва "Фенербахче" бош мураббийи "Манчестер Юнайтед"да 2016 - 2018 йиллар давомида бирга ишлаган. Ўша даврда уларнинг муносабатлари бир мунча ёмонлашганди: Моуринью Погбани жамоанинг вице-сардори мақомидан маҳрум қилган ва бошқа футболчиларнинг олдида уни "вирус" деб атаганди.
"Бизнинг муносабатларимиз йигит ва қиз ўртасидаги муносабатга ўхшарди. Биз мунтазам равишда бир уришардик, бир ярашардик.
Ҳаммаси ажойиб бошланганди, айнан у мен Манчестерга қайтишимда муҳим роль ўйнаган омиллардан бири эди. У билан суҳбатдан кейин қайтишга қарор қилгандим.
Барчаси нима учун ёмонлашиб кетганини, келишмовчиликлар юзага келганини тушуна олмадим. Сабаби жанжалларни мен бошламаганман.
Биз кўплаб мураббий ва футболчиларда бўлгани каби қайсидир масалалрда турли қарашларга эга эдик. Аммо уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Агар уни эртага кўриб қолсам, қаттиқ қучоқлардим. Кун келиб барибир иккимиз ўтириб, барчасини гаплашиб олишимиз керак бўлади", – деди Погба.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии