Погба: "Мата дунёдаги энг ёқимли инсондир"
05 мая 2021 11:22
Новости
Погба: "Мата дунёдаги энг ёқимли инсондир"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадаги испаниялик шериги Хуан Мата ҳақида гапирди.
"Мен Матани дунёдаги энг ёқимли инсон деб ўйлайман. Жуда ёқимли йигитча, жентльмен. Ҳақиқий эркак", - дейди франциялик хавбек.
33 ёшли Мата МЮга 2014 йилнинг январида "Челси"дан ўтган эди.
Испаниялик жорий мавсум Англия клуби сафида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.
Матанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, битимга кўра клуб футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтириши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии