RU

Последние новости

18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   4 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1

Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда БААга мағлуб бўлди Новости

Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда БААга мағлуб бўлди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Пхукетда давом этаётган Осиё Ўйинлари чорак финалида БААга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари давом этмоқда. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда БАА терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Голларга бой учрашув 6:4 ҳисобида БАА терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жамолиддин Шарипов хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Тоҳир Абдураззоқов муаллифлик қилди.

Чорак финалда мағлуб бўлган Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси пляжчилари энди 5-8 ўринлар учун курашни давом эттирадилар. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинда 20 ноябрь куни Таиланд - Эрон жуфтлигида мағлубиятга учраган жамоага қарши баҳс олиб боради.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. Чорак финал. 19 ноябрь

БАА - Ўзбекистон 6:4
Голлар: Салим Аҳмад (1, 11), Ҳасан Ал Ҳаммади (4), Али Ал Блуши (6), Муҳаммад Ал Жасми (12), Одил Ранжбар (13) - Жамолиддин Шарипов (3, 31, 33), Тохир Абдураззоқов (19)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика