RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ-2013 финал босқичи ўйинларида ҳакамлик қилмоқда Новости

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ-2013 финал босқичи ўйинларида ҳакамлик қилмоқда

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов 18 сентябрь куни Таити мамлакатида старт олган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилмоқда.
Пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов 18 сентябрь куни Таити мамлакатида старт олган ЖЧ-2013 финал босқичи ўйинларини бошқариш учун ФИФАдан расмий таклиф олган эди. Таъкидлаш жоиз, Намозов пляж футболи мусобақаларида ўзбекистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Намозов шу йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати баҳсларида ҳам ишлаган эди.

Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Таитида старт олган жаҳон чемпионати баҳсларининг 1-туридан ўрин олган Парагвай - Кот д‘ Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда бош ҳакам сифатида ишлашга улгурди. Ушбу учрашувда Парагвай терма жамоаси 10:6 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот ўрнида, пляж футболи бўйича ЖЧ-2013 финал босқичи ўйинларида барча қитъалардан ташриф буюрган 16 та терма жамоа иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика