RU

Последние новости

18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  8 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  18 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  26 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Новости

Питер Хюистра: "Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик. Футболчиларимдан ҳар томонлама қониқиш ҳосил қилдим. Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди, дея оламан", – дейди Питер Хюистра. 

- "Пахтакор" бугунги кунда рақобатчиларидан анча ўзиб кетган. Шу боис майдонга янада кўпроқ ёшларни туширишни имкони борми?

- Шундоқ ҳам мавсум давомида ёшларга имконият бериб келяпмиз. "Пахтакор" ёш ва тажрибали футболчиларнинг уйғунлашувидан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Ким ўзини кўрсатса, асосий таркибга лойиқ эканлигини исботласа, туширамиз. 

- Бир неча кун олдин Швеция билан ўйинда майдонга тушган футболчилар бугун ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди. Уларда чарчоқ аломатлари йўқмиди?

- Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз.

- Беш кундан сўнг Тошкентда "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Мазкур учрашув ҳақида фикрингизни билдирсангиз...

- Ушбу баҳсга қадар беш кун вақтимиз бор. Янада яхшироқ ўйнаш учун ҳаракат қиламиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ҳар доим яхши бўлиши керак. Рақиб жамоа ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳали уларни ўрганмадик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика