RU

Последние новости

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  228 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Питер Хюистра: "Ғалаба голини зарур пайтда ура олдик" Новости

Питер Хюистра: "Ғалаба голини зарур пайтда ура олдик"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда ўйинни яхши бошладик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик деб айта оламан.

Иккинчи бўлимда хатолар сони бироз кўпайди. Шунга қарамасдан ғалаба голини зарур пайтда ура олдик. Навбатдаги босқичга ўтишимизда шу гол етарли бўлди, бундан хурсандмиз. 

- Сўнги ўйинларда кетма-кет 1:0 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилаяпти. Бундай ҳисобдаги ғалабалар сизни қониқтираяптими? Халқаро майдонларда Суперлига жамоаларидан кўра жиддий рақиблар билан ўйнашингизга тўғри келади...

- Чемпионлик ҳақида айтадиган бўлсак, бунга ҳали анча вақт бор. Мавсум ҳақида айтадиган бўлсам албатта бизда қийин ўйинлар бўлаяпти. Мавсумни 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлагандик, кейинчалик 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. "Сўғдиёна" ва "Турон" билан дуранг ўйнадик, умуман ҳар бир ўйин биз учун осон ўтаётгани йўқ. Рақиблар имкон қадар чуқур ҳимояланишмоқда. Йигитлар ғалабани уддалашаяпти, бу жуда яхши холат. Бугун Эркинов жароҳатдан қайтиб гол уриши жуда ҳам яхши бўлди. Таркибимиз ўтган йилгидан ўзгариб кетган. 

- Навбатдаги босқичда "Олимпик" жамоаси рақиб бўлади. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай?

- Кечаги ўйинни кўрдим. "Олимпик" жамоасини мунтазам кузатиб борамиз. Бу жамоада бизнинг ёш футболчиларимиз бор, уларни қандай ўсаётганини кўриш биз учун қизиқ. Улар навбатдаги босқичга ўтишди. Ҳозирча бу жамоа ҳақида бирон нарса дейиш қийин, улар ўз олдиларидаги вазифани, яъни Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишлари керак.

- "Олимпик" таркибида Беҳзод Шамсиев, Алишер Одиловлар яхши ўйин намойиш этмоқдалар. Уларни жамоага қайтариш варианти "Пахтакор"нинг режаларида борми?

- Албатта уларни кузатиб бораман. Беҳзод Шамсиевни жамоада олиб қолишни истагандим. У "Олимпик" лойиҳасига танланди ва мен уни қўйиб юборишим жуда ҳам қийин бўлди. Ҳозир у асосий таркибда бўлиши ҳам мумкин эди. Улар қанчалар ўсишга эришсалар бундан фақат хурсанд бўламиз. 

Бундан ташқари бизда Диёр ва Аббослар ҳам Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар ҳисобланишади.

- Марлен Чобанов яхши ҳаракат қилмоқда. У етакчи ҳимоячилар сафга қайтгач ҳам майдонга тушишда давом этадими? 

- Унга ҳозир ҳам имконият бераяпмиз. У ўсишда давом этса албатта рақобатга киришади. У доим ўз устида ишлайдиган тиришқоқ футболчи. У Анзур ва Кримецдан ўрганиши керак деб ўйлайман. Бундан ташқари жамоамизда Азмиддинов ҳам бор, у ҳам ҳимоячи. Бу футболчилар ўсишда давом этишлари керак.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика