RU

Последние новости

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  10 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

Питер Хюистра: "Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади" Новости

Питер Хюистра: "Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади"

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Трактор" билан беллашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.

Хюистра: "Барчага хайрли кун. Келаси икки ҳафта жуда тиғиз бўлади ва барчага омад тилайман. Жамоаларни 15 кунда ўйналадиган 6 учрашув кутмоқда. Бу ҳаяжонли бўлади. Биз чемпионатни бошлагандан кейин бу ерга келдик. Умид қиламанки, биз синовга тайёрмиз. Эртага "Трактор"га қарши ўйин билан турнирни бошлаймиз. Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади. Техник ва тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатишади.

Таркибимизда ўзгаришлар бўлган. Академия тарбияланувчилари ҳам ўзларини кўрсатиши мумкин. Бундай синовларга доим тайёр бўлиш керак. Ёш иқтидорлар тажрибали футболчилар билан киришиб кетишига ишонаман. Биринчи ўйин қандай ҳолатда эканимизни билиб олишга ёрдам беради. Ўйинларни бу сафар ҳам ўзгача вазиятда ўтказамиз. Карантин, алоҳида яшаш, Рамазон - буларнинг барчаси вазиятни ўзгача қилади. Тўрт, беш ва олтинчи турда ҳаммага қийин бўлса керак. Биз руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Бу қандай бўлишини кузатиш жуда қизиқ. Жамоадаги барча синовга тайёр, охиригача курашишга шай ҳолатда".


Кримец: "Хайрли кун. Чемпионлар Лигасининг янги бошланаётган мавсуми билан барчани табриклайман. Эртанги рақибимизни жиддий ўргандик, беллашувга яхши тайёрландик. Ўзбекистонда мавсумни бошлашга улгурдик. Яхши ҳолатга кириб олдик деб ўйлайман ва эртага мусобақани ғалаба билан бошлашга интиламиз."


"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда? 

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" - "Трактор" учрашувидан олдинги қизиқарли фактлар

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика